бор
билан улашинг
1. Сўзловчининг турган жойидан узоқлашмоқ, нари кетмоқ; бирор жой (манзил)дан иккинчи жой (манзил) томон ҳаракат қилмоқ, йўл олмоқ; наридаги бирор манзилга етмоқ.
-
Ҳозир институтга бораман.
-
— Нима бўлди сизга, қаёққа борасиз? — Марғилонга А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Боринг, Насибани мактабдан айтиб келинг, иссиғида бора қолайлик. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Сидиқжоннинг назарида, агар [Шарофат] шу кайфиятида кетса, шу ердан борибоқ, жўрттага бир бўйни йўғонга тегадиган. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Шу ердан Шайхонтоҳургача қанчада борасиз? — Кўз очиб юмгунча. Ойбек, Танланган асарлар
-
Эртасига у мактабга бормади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. Умуман, бирор йўналишда, йўлда нари томон ҳаракат қилмоқ, илгариламоқ, узоқлашмоқ.
-
Поезд., бепоён саҳродан борар эди, эртасига эрталаб бирор соатга яқин тўхтаб қолди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Қизни излаб, узоқ боргач, унинг кўчасида тўхтади. Ойбек, Нур қидириб
-
Биз олға бораверамиз А. Қаҳҳор, Асарлар
3. Жўнатилган, тарқатилган жойидан, манбаидан наридаги, мўлжалдаги жойга етмоқ (овоза, гап, хат-хабар ҳақида).
-
Сиздан бир марта ҳам хат бормади.
-
Бу гаплар амирзода қулоғига бориб етганига асло шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Бўтабой ўйлаб туриб: — Бизнинг қишлоқдан ҳам маълумот борган экан-да, а? — деди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. Бирор транспорт воситаси билан нари томон юрмоқ, силжимоқ, узоқлашмоқ.
-
Автобусда бормоқ. Самолётда бормоқ.
-
[Қурбон ота:] — Намангангача машинада борсангиз, у ёғи яқин, — деди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
5. Бирор жой, объект ёки шахс томон йўналмоқ, ўша жойда ёки шахс ҳузурида бўлмоқ; ташриф буюрмоқ.
-
Тўйга борсанг, тўйиб бор. Мақол
-
Тағин бир марта Тальъатнинг олдига боришига тўғри келади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Юсуфжон Ғиёсов ўрнидан туриб, дераза ёнига борди. Х. Ёдгоров, Ҳаёт тўлқинлари
-
Амаллаб яқин борганида, бахт деган ўша нур яна бир олам нарига кетиб қолди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Ғуломжон ҳокимни кутгани бормади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Бирдан уйига, болаларининг олдига боргиси келди. С. Аҳмад, Уфқ
6. Доимо бир йўналишда юрмоқ, қатна-моқ.
-
Ишга бормоқ.
-
Ғижим рўмол тўқийман, Мактаб бориб ўқийман. Қўшиқлар
7. Ўз иши, фаолиятида ёки тараққиёт жараёнида бирор йўлдан кетмоқ, бирор йўналишда ҳаракат қилмоқ.
-
Ўзбекистон демократик жамият қуриш йўлидан бормоқда.
-
Чин инсон, ёмонлар бўҳтон қилганда ҳам, тўғри йўлдан адашмай бораверади. Газетадан
-
Улар ўзларига, ўз ерларига, ўз уйларига ҳаёт, сув келтириш учун курашга борадилар. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
8. Қўйилмоқ, кўрсатилмоқ (спектакль, томоша ва шу кабилар ҳақида).
-
Кинотеатрда янги фильм бораётир.
9. Давом этмоқ, бўлмоқ, кетмоқ, ўтмоқ, кечмоқ (иш, суҳбат, вақт ва шу кабилар ҳақида).
-
Қизғин баҳс бормоқда. Ган ёш мутахассислар ҳақида борди. Кунлар кетидан кунлар борар эди.
10. сўзлашув тили Сиғмоқ, бемалол кирмоқ.
-
Тахта қаттиқ экан, мих бормаяпти. Этик оёғимга бормаяпти.
11. Сони, миқдори, катталиги жиҳатидан маълум юқори чегарага, даражага етмоқ, эришмоқ.
-
Қўйлар сони беш юзга борди. Хонанинг узунлиги тўрт метрга ҳам бормайди.
-
Одамда мия пўстлоғининг сатҳи, ўртача олганда, 1250 кв. см. бўлиб, отда 350 кв. см. га ҳам бормайди. Анатомия
12. Давом этиб, ривожланиб, бирор даражага етмоқ, бирор оқибатга келмоқ.
-
Аҳвол шунгача борди.
-
Отабек ёрилиш даражасига бориб қайтди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бир ўзингиз кучанганингиз билан узоққа бора олмайсиз. С. Сиёев, Ёруғлик
13. Ўтиб, кечиб, муайян паллага, вақтга етмоқ (вақт ҳақида).
-
Тонг отарга бориб, кўзи ёриди.
-
Кўчаларда найзабозлик жанги бошланиб кетди ярим кечага борганда, икки томон аралашиб кетди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Бемор яна кўзини юмди, шу юмганича очмади — саҳарга бориб узилди. А. Қаҳҳор, Асарлар
14. Маълум ёшга кирмоқ, етмоқ.
-
Солиҳ Махдум ўттизга борганда, мактабдорлиги ҳам яхшигина шуҳрат топади А. Қодирий, Меҳробдан чаён
-
Дўппифуруш — элликка бориб қолган одам. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Катта — ўгай қайнона, ёши олтмишларга борган, семиз, забардаст, димоғдор кампир эди. Ойбек, Танланган асарлар
15. Етакчи феъл ифодалаган иш-ҳаракатнинг:
16. 1) даражама-даража ривожланишини, кучайиб ортишини билдиради.
-
Қор ва шамол кучая борди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ҳозир косиб билан деҳқоннинг сабр косаси тўлиб боряпти. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Ғазал интиҳосига етган сари Авазнинг чеҳраси ёришиб борарди. С. Сиёев, Ёруғлик
-
Серқуёш ўлкамиз халқимизнинг бунёдкорлик меҳнати туфайли тобора гўзаллашиб бормоқда. Газетадан
-
Душман танг аҳволда қолган, қуршов ҳалқаси тобора торайиб борарди. Газетадан
17. 2) давомийлигини билдиради.
-
Нима бўлса ҳам, теварагидаги кўклам безакларини кўздан кечира борадир. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Мастон уни орқасидан суяб борди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Матқовул ака одамлар орасидан аста ўтиб борди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
18. 3) тугалланганлигини билдиради.
-
Зайнаб жуда ишонган ҳолда ўз уйига етиб борди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ён-бошдаги хонани тақиллатмасдан кириб борди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Уч кун деганда шаҳарга кириб бордим. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
19. Жўналиш келишиги шаклидаги айрим мавҳум отлар билан ишлатилади ва маъносига кўра бош келишик шаклидаги айни шундай отлар билан келган қилмоқ сўзига тўғри келади.
-
Андишага бормоқ —андиша қилмоқ.
-
Тоҳиржон болалигига бориб, тихирлигини қўймади. Н. Мақсудий, Умидли бола
-
Жувон бу гапни ҳазил аралаш айтдими, чин айтдими — Сидиқжон фарқига боролмади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бўтабой ҳовлидаги супада чалқанча ётиб, минг хил хаёлларга боради. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Келганим унга ёқмади шекилли, деган андишага ҳам борди. Ойбек, Танланган асарлар
20. Қўшма феъл таркибига киради.
-
Бориб етмоқ, бора келмоқ.
-
Ўзбек ойим ўрта эшикка бориб етмаган ҳам эди, нариги ёқдан қўшнининг боласи югуриб кириб қолди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
бор сўзи қатнашган жумлалар:
Олиб бормоқ
-
Жўнар олдида Ўрмонжон Сидиқжоннинг қулоғига: — Меҳмонларни бизникига олиб бор, мен орқаларингдан етиб бора-ман, — деди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бу нарсаларни уйга олиб бор.
-
[ Йўлчи] Анча ергача кузатиб, уни [Ёрматни] турмага олиб боришларини англагач, ноилож орқага қайтди. Ойбек, Танланган асарлар
-
[Отабек] Эшик занжирига қўлини олиб боргани ҳолда, ўйланиб тўхтади ва эшикни очмай, орқасига қайтди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Биринчи квартал режасини 150 фоизга олиб бордик;
-
Эргаш Ҳамро-қулов раислик қилиб, мажлисни олиб бормоқда. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Иш олиб бормоқ. Тажриба олиб бормоқ.
-
Одамларнинг ўт кечиб, сув кечиб олиб борган курашлари натижасида турмушлари қандай ўзгарганлигини кўрсатмоқчи, холос. А. Қаҳҳор, Йиллар
Бориб турган
-
Бориб турган ёлғончи.
-
Мен бўлсам, отам бориб турган камбағал бўлгани учун, у ўртоғимга узил-кесил жавоб қила олмасдим. М. Муҳаммаджонов, Турмуш уринишлари
Борса келмас
-
Энди унинг зўравонлик қиладиган замени борса келмасга кетди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Уч кун ичида уста Юнуснинг авзойи ўзгариб табибнинг берган дориси ҳам кор қилмади шекилли, борса келмас сафарга отлангани ростга ўхшаб қолди. С. Абдулла, Соялар
-
аллақайси гўрга, борса келмасга узатилган экан. Ойбек, Олтин водийдан шабадалар
Нари борса
Ой бориб, омон кел
Пичоқ бориб суякка тақалди
Тил бормайди
Оғиз бормайди
-
Кумушнинг “йўқ“ дейишга оғзи бормай, майлингиз, оғир бўшаса, деб жавоб берди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ғози ўзи гапиришга оғзи бормай, сен гапир дегандек, Умаралига қаради. И. Раҳим, Ихлос
Юрак бормайди
Қайга борай?
-
Ўзимдан чиққан балога, қайга борай давога? Мақол
Қўл бормайди
БОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар