бордон
билан улашинг
1. Қобиғи олинмаган қамишдан бўйрага ўхшатиб тўқилган қалин, дағал тўшама.
-
Қамишдан уй-рўзғор учун бордон ва бўйра тўқишади: меваларни қуритишда фойдаланилади. М. Тўйчиев, Қамиш
-
Низомжон бордонни шитирлатмай, оҳиста кийиниб, чодирдан чиқди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Катта кўчани кесиб ўтадиган ариқ бўйида сершох тол тагига сув сепиб, бордон тўшаб қўйилган эди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
2. Шундай тўқимадан тайёрланган махсус қоп, идиш.
-
Бир бордон буғдой.
-
Ўч олишнинг моҳирисан танқид этган кимсадан, Шахсият дони қуйилган ё чувуқ бордонмисан? Ж. Абдулла, Кимсан?
БОРДОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BORDON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бордон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар