борди-келди
билан улашинг
1. Бир-бириникига бориб-келиб туриш, бориш-келиш, ўзаро яқин алоқа.
-
Кейин-кейин оилавий борди-келдига ҳам ўтдилар, эски гиналар унут бўлди. Э. Аъзамов, Жавоб
-
Икки томон — ота-оналаримиз орасида борди-келди бошланиб кетди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Ўша вақтларда Зокир Фаридани унутиш учун Лола билан борди-келди қила бошлаган эди. Очил буни кўриб, тутаб кетди. П. Қодиров, Уч илдиз
2. Бирор манзилга бориб, ундан қайтиб келишгача бўлган масофа.
-
Ҳозир борамиз, борди-келдиси машинада бир ярим соатлик йўл. А. Қаҳҳор, Асарлар
3. кўчма Турмушда учраб турадиган майда-чуйда, икир-чикир ташвишлар, машаққатлар.
-
Эргаш ҳали гўдак эди, дунёнинг борди-келдисини билмас эди. П. Турсун, Ўқитувчи
-
Юнусали ота шу кунгача уларнинг борди-келди гапларига аралашмай, чидаб келарди. С. Аҳмад, Уфқ
БОРДИ-КЕЛДИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BORDI-KELDI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
борди-келди сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар