бор-йўғи
билан улашинг
1. Бисотида, ихтиёрида бўлган ҳамма нарса; бойлик, буд-шуд.
-
Қумда таланиб, бор-йўғидан ажралган кичик карвон сочилган нарсаларни йиғиб, отларни эгарлаб, араваларга қўшишга ҳозирлик кўрди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Бечоранинг бор-йўғи, пешонасидаги боласи шу — бизнинг келинимиз. А. Қодирий, Ўтган кунлар
2.
-
Мақол
-
Қанча элат Бойсундан кетди. Шунча вақтдан бери бор-йўғи маълум бўлмай ётган Ёдгор
3. Ҳаммаси бўлиб; атиги, фақат.
-
Ҳа, дарвоқе, чўпон-чўлиқлар қишлоғи бор-йўғи ўн икки хонадонли қишлоқ. Ўзбекистон қўриқлари
-
Томонларнинг келишувига мувофиқ, бор-йўғи олти партия ўйналиши керак эди. Гулдаста
-
Биз бор-йўғи уч жонмиз, уч коса етади. С. Сиёев, Ёруғлик
БОР-ЙЎҒИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOR-YO‘G‘I сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бор-йўғи сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар