ботир
билан улашинг
ботир сўзи қатнашган жумлалар:
Ботмоқ 1-3, 5
-
Гулнор челакни лойқароқ сувга ботирди ва ариқ бўйига олиб қўйди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ювош бир бурда нонни олдин чойга, кейин шакарга ботирди. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
-
Рўзимат кетмонни зўғатасигача ботириб урди-ю, Сидиқжонга қаради. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Пайғомов пиёладаги коньякни қолдирмай симирди, кўкпиёзни қатиққа ботириб, чайнади. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Чўли бобо катта қозиқ учларини ерга ботириб, қўлини фотиҳага очди. Мирмуҳсин, Меъмор
Чиройига (ёки ҳуснига) нон ботириб ермидим?
-
Чиройга нон ботириб еб бўлмас. Мақол
-
Ҳуснига нон ботириб ермидим, демоқчисан-да? О. Ёқубов, Учрашув
Қонга ботирмоқ
-
Гитлерчи каллакесарлар панжаларини оқ соқол оталарнинг, оқ сочли оналарнинг, бахтли болаларнинг қонларига ботириб, илгариламоқда. Ойбек, Қуёш қораймас
Қўлни қонга ботирмоқ
-
[Ёрмат] Нима иш қилдим? Гуноҳми? Савобми? Соқолим оқарганда, қўлимни қонга ботирдим. Ойбек, Танланган асарлар
БОТИР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOTIR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ботир сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар