ботирлик
билан улашинг
1. Жасурлик, довюракликка хос ҳолат, хусусият.
-
Сўз ботирлиги — тилда, Эл ботирлиги — белда. Мақол
-
Тўрақулнинг ботирлиги Раҳматуллага ҳам куч бағишлади. А. Кўчимов, Ҳалқа
-
Муҳаббат ҳозир Гавҳарга ботирлик талаб қиладиган бир томони билан кўринар, у бошқа вақтларда қилолмайдиган ишларни қилишга интиларди. П. Қодиров, Уч илдиз
2. Ботирларга, довюрак кишиларга хос иш, мардонавор хатти-ҳаракат; жасорат.
-
Ботирлик қилмоқ. Ботирлик кўрсатмоқ.
-
Аъзам Юсупович тунги жангларда жуда моҳирлик, ботирлик кўрсатарди. Т. Рустамов, Мангу жасорат
БОТИРЛИК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOTIRLIK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
БОТИРЛИК сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан БОТИРЛИК сўзига берилган маънолар
ботирлик сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
ботирлик сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing