бовар
билан улашинг
Ақл бовар қилмайди Ақл ишонмайди, ақлга сиғмайди.
-
Пўлат дадасини сира-сира эсдан чиқармасди, унинг ёрқин сиймоси кўз олдида гавдаланарди-ю, ўлганлигига сира ақли бовар қилмасди. Ш. Рашидов, Қудратли тўлқин
-
Бир одам мунча ишга қодир бўлишига ақлим бовар қилмайди. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
бовар сўзи қатнашган жумлалар:
Бовар қилмоқ (ёки этмоқ, айламоқ)
-
Илгарироқ мен уларнинг гапига бовар қилмай юрсам ҳам, сўнгдан тўғри сўз айтганларини билдим. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бовар этдинг сўзларимга, она, онажон, Жаннат руҳин туймоқдаман суҳбатингизда. А. Орипов
-
Дуогўйинг ўзим, Бовар айла менинг сўзимга. Нурали
БОВАР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOVAR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бовар сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар