бой
билан улашинг
1. Мол-дунёси, давлати, бойлиги кўп; бадавлат, давлатманд.
-
Бой одам. Фақир пиёда юрар. Бой — туяда. Мақол
-
Чоракор чораклаб олар, бой акам — ботмонлаб. Мақол
-
Хўжайиннинг дадаси катта бой эди, мол-мулкни беҳад йиққан эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Ёшлигимда бойлар эшигида қарол-лик қилганман. Газетадан
2. Иқтисодий жиҳатдан мустаҳкам, ҳеч нарсадан камчилиги, муҳтожлиги йўқ; тўкис, бадавлат.
-
Юрт бой бўлса, унинг бозори ҳам тўкин бўлади. У. Норматов, Талант тарбияси
-
Биз бой эканмиз, деб қазилмаларнинг кулини кўкка совурдик. Фан ва турмуш
3. (кўпинча жўналиш келишигидаги сўз билан). Таркибида, бағрида керакли ва фойдали нарсалар кўп, мўл.
-
Темирга бой руда. Ери бойнинг эли бой. Мақол
-
Ўзбекистон замини ҳам маъданларга бой. Фан ва турмуш
-
Булар ҳам доривор моддаларга бой, ҳам озуқабоп ўсимликлардир. Фан ва турмуш
-
Жийда гулининг атирга бой ҳиди уфуриб турибди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
4. Бирор нарсаси, жиҳати, хусусияти етарли даражада, тўла-тўкис, бекам-у кўст.
-
Бой тил. Бой тажриба. Бой кутубхона.
-
Отаси ўзининг бой кутубхонаси билан бежиз фахрланмасди. К. Яшин, Ҳамза
-
Искандар ҳавас ва таажжуб билан биноларга, бой жиҳозларга, айниқса нозик санъат буюмларига, эшик ва деразаларга назар ташлаб қўярди. Ойбек, Нур қидириб
-
Ўтган ҳар бир кун серзавқ, сермазмун, турли воқеаларга бой бўлди. Газетадан
-
Унинг хотираси ҳайратда қоларли даражада бой ва тиниқ эди. Газетадан
5. с.т. шв. (одатда эгалик қўшимчалари билан) Эр; турмуш ўртоғи.
-
Бойим уйда йўқ эдилар. Оч киши мой танламас, қари қиз бой танламас. Мақол
-
Айланайин бойимдан, Кишноқи шу тойимдан. Бойчечак
-
Ман билдим: аммамнинг бойи ўлибди, Билсанг, аммам есир бўлиб қолибди. Интизор
6. Бойларга мурожаатда ёки улар ҳақида сўз борганда, уларнинг номи ўрнида ёки номига қўшиб ишлатилади.
-
Бой ота! Бу гапни бир айтдингиз, яна қайтиб гапирманг! Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Хушхабарлар мана энди жанобингиздан бўлади-да, бой почча. Ҳамза, Паранжи сирлари
-
Ниҳоят, ичкари ҳовли эшиги тарақ этиб очилиб, Миродилбой кўринди. У. Исмоилов, Сайланма
7. Киши исмининг таркибий қисми бўлиб келади:
-
Болтабой. Тешабой, Жўрабой.
бой сўзи қатнашган жумлалар:
Бой касал
-
Дард деган нарса анойи беморни топса, танасидан чиқмай ўтириб олади. Шунинг учун ҳам оғриғининг тайини йўқ беморларни бой касал дейишади. Муштум
Бой бермоқ
-
Бой берилган ишга пушаймон бўлишдан фойда йўқ. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби
-
Менинг бой берадиган нарсам йўқ, акаси, бой бериб бўлганман. А. Мухтор, Асарлар
-
Қулай фурсатни бой бермоқ.
-
Шу ғанимат пайтни бой берсак, пахта ҳақида ўйлашнинг ҳожати ҳам қолмайди. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Қандай тўғри келса, шундай яшашлик — умрни бой беришликдир. Газетадан
Сир(ни) бой бермоқ
-
Сир бой бердинг — бош бой берма. Мақол
-
Бўтабой энди қўрқиб кетди, лекин сир бой бермади. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
У сап оғринди, лекин сир бой бермади. М. М. Дўст, Лолазор
БОЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
бой сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар