боягидай
билан улашинг
1. ёки Боягидек
2. Аввал, илгари қандай бўлса шундай, ҳеч ўзгаришсиз.
-
Тўтиқиз авзойини ўзгартмай, боягидай жиддий қилиб: — Бувимнинг қизиман, — деди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Раиса онасининг ҳамон боягидай соддалигидан қотиб-қотиб кулди. М. Хайруллаев, Тилла маржон
-
Яна боягидек бўғиқ кулги овози эшитилди. С. Кароматов, Олтин қум
3. Белги, хусусияти жиҳатидан олдингига ўхшаш.
-
Бунинг катталиги боягидай бор.
-
Қўшиқ тамом бўлди-ю, у боягидай табассум билан оҳиста бош эгиб қўйди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Асқар ота, Баҳри ҳеч бўлмаса ўзича дўнғиллаб қўяр, деб ўйлаган эди, ундоқ қилмади. У, боягидай очилиб, ишини қилаверди. А. Қаҳҳор, Асарлар
БОЯГИДАЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BOYAGIDAY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
боягидай сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар