бу
билан улашинг
1. (жўналиш келишигида бунга, ўрин-пайт келишигида бунда, чиқиш келишигида бундан)
2. Сўзловчига яқин, унинг кўз ўнгидаги, олдидаги, ёнидаги ёки қўлидаги нарсани, кимсани билдириб келади ёки ўшанга ишора қилади.
-
Бу киши — бизнинг ўқитувчимиз.
-
Мен учун энди бу жаҳонда ёлғиз сиз борсиз, холос! О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Бу ният унинг хотини Собирахонга жуда маъқул бўлди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
— Сен ўғлимсан, — Йўлчига меҳр билан тикилди чол, — бу ожиза — қизим. Ойбек, Танланган асарлар
3. Қарама-қарши икки нарсадан бирини ёки бирор томонни кўрсатиш учун хизмат қилади.
-
Кўчанинг бу бетидаги уй. Дарёнинг у бетидан бу бетига сузиб ўтмоқ.
-
Душман ўқ еган тўнғиздай, ўзини у ёқдан бу ёққа урар эди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
У ёқни қарадик, бу ёқни қарадик — йўқ. Ойбек, Танланган асарлар
4. Чоғиштириладиган икки нарса, кимса, воқеа, ҳодиса ва шу кабилардан бирини кўрсатиш учун хизмат қилади.
-
У бошқа, бу бошқа. Ундан бу яхши.
-
Бировга у деди, бировга бу деди Хуллас, йўнма шеърини бостиришга муяссар бўлди. Муштум
5. Сўз бораётган пайтга ёки унга яқин фурсатга ишора қилади.
-
Бу кунларда Бўтабой бутун рўзғор ўзига қолган ёш йигитчадай бўлиб қолди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Бу кеча Шоқосим жуда хурсанд эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Бу йил ёғин-сочин кўп бўлиб, ер-кўк чамандай яшнаб кетди. С. Сиёев, Ёруғлик
бу сўзи қатнашган жумлалар:
Бу ўртада
-
Бу ўртада магазин йўқми?;
-
Энди сотишга ҳеч нарсам қолмаган эди. Бу ўртада дадам қазо қилди. Ойбек, Танланган асарлар
Бунинг устига
-
— Раҳматли эрим мардикор эди, — деди кампир, — ёзда топгани қишга етмас эди. Бунинг устига дардга чалиниб, эртароқ ишдан чиқиб қолди. Уни боқдим. Ойбек, Танланган асарлар
Сиздан угина, биздан бугина
У ёқдан кириб, бу ёқдан чиқмоқ
Ундан-бундан
-
Ундан-бундан сўраб билмоқ;
-
Ундан-бундан гаплашиб ўтирмоқ.
Уни қўй, буни қўй
-
Уни қўй, буни қўй, қачон йўлга чиқамиз?
У эмас, бу эмас
-
У эмас, бу эмас, айб ўзингда.
юклама Гапдаги маънони кучайтириш, таъкидлаш учун хизмат қилади.
-
Бу дейман, ишлар йирик экан-да!
БУ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BU сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
БУ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан БУ сўзига берилган маънолар
бу сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
бу сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар