буғлан
билан улашинг
Буғламоқ феълининг мажҳул нисбати.
-
Сигирларга овқат беришдан илгари ем-хашак майдаланади ва буғланади. Зоология
1. 1 Буғ чиқармоқ.
-
Талабалар буғланиб турган нонни бирпасда еб битиришди. Ойбек, Навоий
-
Баҳор ҳидидан бесаранжом бўлган қарғалар буғланиб турган далалар устида у ёқдан-бу ёққа учарди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
Қатл этилганларнинг иссиқ қони майдоннинг тошларига сачраб, совуқда ҳовур чиқариб буғланар эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
2. Буғга айланмоқ.
-
Орол денгизи сатҳидан ҳар йили 60 куб километрга яқин сув буғланади. Фан ва турмуш
3. Буғ билан қопланмоқ, буғга тўлмоқ, буғ босмоқ.
-
Ойна буғланиб қолди. Уй буғланиб кетди.
-
Буғланиб кетган дераза ортида қамиш томдан сизиб тушаётган томчилар кўриниб қоларди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
БУҒЛАН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BUG‘LAN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
буғлан сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар