буғдойранг
билан улашинг
Юзи буғдой рангига ўхшаш, қорачадан келган, қорачага мойил.
-
Бу одамнинг туси буғдойранг бўлиб, юзи тўла ва силлиқ эди. С. Айний, Эсдаликлар
-
Нусратбек эшикка яқинлашганда, машинадан қора атлас кўйлак кийган, буғдойранг юзли аёл тушди. С. Нуров, Майсаларни аёз урмайди
-
Раҳимнинг буғдойранг бети жиддийлашган, ақлли, тийрак кўзлари бир нуқтага қадалган. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Новчадан келган, буғдойранг, сочлари тим қора, кўзлари чақнаб турган Зарина ўзининг саҳройи гўзаллиги билан бошқа аёллардан ажралиб турарди. М. Осим, Аждодларимиз қиссаси
БУҒДОЙРАНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BUG‘DOYRANG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
буғдойранг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар