1. Синмаган; синдирилмаган; шикастланмаган; синиқ-мертик жойи йўқ.
Бутун нон. Бутун коса. Бутун ғишт.
Мураббия ҳалиги қўли синган қўғирчоқни олиб, ўрнига бутун қўғирчоқни ётқизиб қўяётган экан. Ойдин, Болалик уйда ғийбат йўқ
Улар синиқ жомашовни ҳамон бутун жомашов демоқдалар. Муштум
Кўприк бутунми ёки мажақлаб ташландими — бу унга қоронғи. И. Раҳим, Чин муҳаббат
Сиртим бутун бўлса ҳам, ичим тутун. А. Мухтор, Қорақалпоқ қиссаси
2. Йиртилмаган, тешилмаган, йиртиқ жойи, тешиги йўқ.
Бутун калиш. Бутун қоп.
Арслоннинг ўша тўни ҳали бутун, эскирмаган. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
Қуда-андани ўйлаган ойим сенга бутунгина маҳси ҳам кийгизиб юбормабди. Ойбек, Танланган асарлар
3. Бузилмаган, очилмаган; яхлит.
Бутун консерва.
Бой айтади: — Бутун бергин пулимни, Кўп сўйлатиб қичитмагин тилимни. Эргаш Жуманбулбул ўғли
4. Расо, тўлиқ.
Эси бутун одам. Хайр қилсанг, бутун қил. Мақол
Орзиқул опамнинг онаси: Насибанг бутун бўлсин, болам деб, дадамга нон тишлатди. С. Сиёев, Ёруғлик
5. мат. Каср қисми бўлмаган.
Бутун сонлар. Икки бутун ўндан беш. Беш бутун бир тақсим икки.
6. Бор(и), борлиқ, барча, ҳамма.
Бутун имкониятлардан фойдаланмоқ. Воқеани бутун тафсилоти билан айтиб бермоқ. Бутун куч, бутун ғайрат улуғ вазифаларни бажаришга қаратилган.
Унинг бутун вужудидан ёшлик, навқиронлик, балоғат тантанаси акс этиб турарди. С. Аҳмад, Уфқ
Бутун борлиғидан гупуллаб хушбўй атирнинг ҳиди ҳам келиб турибди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
7. Ўрин, жой, макон билдирувчи сўзлар билан келганда, уларни таъкидлаб ёки бутунисича, яхлит кўрсатиш учун хизмат қилади.
Бутун бир институтда ундан чиройли қиз йўқ эди. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
Ошнинг ҳиди бутун уйни тўлдирди. П. Турсун, Ўқитувчи
Тош фонуслар парпираб ёниб, бутун боғни чароғон қилиб турибди. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
Собир бутун дунёни унутганди, унинг атрофида қоғоз, қалам ва айтмоқчи бўлган сўзлардан бўлак ҳеч нарса йўқ эди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
Бу кўзлар учун бутун оламни ҳадя этса арзирди. Ж. Абдуллахонов, Орият
Бутун Фарғона водийсида Чортеракдан олдин ўрик пишмайди. С. Аҳмад, Уфқ
8. Ўрин, жой, макон ёки кишилар жамоасидаги барча кишиларни билдиради.
Азон паллада бутун Қорабулоқ тоққа жўнади. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
Бутун Яккатут, балки бутун олам уйқуга чўмганди. Н. Фозилов, Дийдор
Бугун Чимён қишлоғини бутун мамлакатимиз билади. Газетадан
Ердан қор кетиши билан кўчиб келиб, бутун оила чумолидай ишлар эдик. Ойбек, Танланган асарлар
9. Вақт, муддат билдирувчи сўзлар билан келиб, шу сўз орқали ифодаланган вақт, муддатнинг бошидан охиригача бўлган чегарасини, оралиғини ифодалайди.
Бутун йил.
Қутидор эса бутун кун меҳмонхонасига келиб-кетиб турган кўнгил сўровчи ошна, ёр-дўстлари билан овора бўлди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Эрталаб далага жўнайди. Бутун кун ер ҳайдайди. Ойбек, Танланган асарлар
Бутун умр елкаларидан обкаш тушмаган. С. Аҳмад, Уфқ
Бағри бутун
Дунёда бир бағри бутун киши йўқ экан-да, Ҳар кимнинг юрагида бир андуҳ. Мирмуҳсин, Меъмор
— Болаларингизнинг дийдорига тўйдингизми? — деб сўради. Эътибор опа. — Раҳмат, айланай Эътиборхон, бағрим бутун бўлиб қолди, — деди Роҳатбиби. Ҳ. Ғулом, Машъал
Бечора дадаси, тўй қилсам, ичкуёв бўлса, бағрим бутун, уйим обод бўлиб қоларди, деб ният қиларди. С. Аҳмад. Уфқ,
Бир бутун
Бир бутун қилиб ясалган детал.
Тиктепа ерларини бириктириш, орадаги чегараларни бузиб, бир бутун қилиш қийин гап эмас. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой
Бутун бошли
Бури увлаб, тикан чатнаб ётган ташландиқ жар-жилғалар ўрнида бутун бошли янги шаҳар барпо этилди. Ж. Холқосимов, Янги уйлар муборак
Янги ерлар очилиб, бутун бошли янги хўжаликлар ташкил топди. Ўзбекистон қўриқлари
Мен сендайлигимда бутун бошли оилани тебратганман. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Нони бутун
— Худонинг ўзи азалдан шайхларнинг нонини бутун қилган,— деди Фозил ака. Н. Сафаров, Оловли излар
Сартарош у дунё, бу дунё хор бўлмайди. Ҳамма вақт нони бутун. Э. Раимов, Ажаб қишлоқ
Эси (ёки ақли) бутун
Ҳар ҳолда, эсинг бутун-да, қурғур. Ҳ. Назир, Ёнар дарё
Ўқимаган бўлсанг ҳам, ақлинг бутун йигит экансан. П. Турсун, Ўқитувчи
Тегирмондан (ёки тегирмонга тушса) бутун чиқади
Йигитмисан йигит! Кучли, тегирмондан бутун чиқади. А. Мухтор, Туғилиш
Ҳакимовни Сариосиёда тегирмонга тушса, бутун чиқади, дейишади. Муштум
БУТУН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
BUTUN сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.
Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.
Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақидаTVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.
TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.
O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.
Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.
DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.
DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.
Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.
Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!
Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).
Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).
Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!
Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!
Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.
Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.
O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.
Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.
O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.
С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.
O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.
Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.