чаноқ
билан улашинг
1. Кўсакнинг ҳар бир хонаси.
-
Ғўзалар бўлиқ, ҳар битта чаноқ пиёладек бўлиб очилиб турибди. С. Сиёев, Отлиқ аёл
2. Бош косаси, кўз косаси ва умуман косачасимон суяклар.
-
Чаноқ суяги.
-
У [Баширжон] эшигига калла чаноғи ҳамда илик суяги туширилган темир уйча панасига ўтди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Унинг [Аҳмад-охуннинг] кўз соққалари чаноғидан чиқаёзганди. К. Яшин, Ҳамза
3. Тегирмоннинг дўлидан дон тушиб турадиган тарновсимон қисми.
4. шева Чиғаноқ.
ЧАНОҚ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHANOQ сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чаноқ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар