Izoh.uz сайтида чап сўзининг изоҳи ва маънолари

чап

сф

1. Гавданинг юрак жойлашган томонидаги; сўл.

  1. Чап қўл. Чап елка,

  2. Таажжубки, унинг чап оёғи увушгандек, ўнг қўлининг бармоқлари ҳам дир-дир титрарди. С. Сиёев, Ёруғлик

2. Сўл томон, ўнг томоннинг қарама-қарши томони.

  1. Аҳмад кўчанинг чап бетидан — сердарахт ва қоронғи йўлакдан юрди. Ф. Мусажонов, Ҳиммат

3. кўчма Ўнг келмайдиган, тескари, ноқулай.

  1. — Йўл гарчи чапроқ бўлса ҳам, бу гал унча қийналмадим. Кечга яқин Донохонлар уйига етиб бордим, — деди Нафиса. Ғайратий, Узоқдаги ёр

4. кўчма Муносабати яхши эмас (бирор кимса билан).

  1. Мадаминжон қизлар билан чап бўлиб қолган эди. Ойбек, Танланган асарлар

  2. Мирвали шу одам билан анчагина чап эди. С. Аҳмад, Жимжитлик

  3. Бу орада нариги икковининг гапи яна чап тушиб қол-ди. Н. Норқобилов, Бекатдаги оқ уйча

чап сўзи қатнашган жумлалар:

Йўлни чап солмоқ

Кўзга ташланмаслик, чалғитиш мақсадида тўғри йўлдан юрмай, эгри, айланма йўлдан юрмоқ.
  1. Ҳайдарали йўлни чап солиб, сўқмоқлардан юрди. Ҳ. Нуъмон ва А. Шораҳмедов, Ота

  2. [Умматали] Йўлни чап солган эди, у [Қимматхон] қувиб етди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар

Чап бермоқ

1. Эпчиллик билан ўзини олиб қочмоқ.
  1. Авазхон оёғини ерга тираб, абжир-лик билан чап бериб, чап томондан қилич солди. Маликайи айёр

  2. Автомат ўқига чап берамиз-а, аммо офицернинг чўнтагида граната бўлса-чи? Т. Рустамов, Мангу жасорат

2. Тутқич бермай, ўзини олиб қочиб юрмоқ.
  1. Ишга чиқ, десам, чап беради, қачон қарасангиз, бозорнинг гули. С. Маҳкамов, Дала тонги

3. Рўбарў бўлмасдан, бирор ҳолатдан ўзини асрашга ҳаракат қилмоқ.
  1. Назаримда, Абдураззоқ ота кексаликка чап бериб, йил сайин кучига куч қўшилиб бора-ётгандай. Н. Сафаров, Оловли излар

  2. [Яхшибоев:] Майли, ҳозирча ўлимга чап бериб юрибмиз, бундан кейин ҳам бирор ўн беш-йигирма йил мўлжалимиз бор М. М. Дўст, Лолазор

Чап ёни (ёки ёнбоши) билан турибди

Кимсанинг омади юришмаган, иши чап-пасига кетган ёки серзарда бўлиб турган куни шундай дейилади.
  1. Муҳаммад Расул ўз ичида: Бу кун бой чап ёни билан турган шекилли, деб анча вақтгача калласини осилтириб ўтирди. Ойбек, Танланган асарлар

Чап ичакка ҳам юқ бўлмайди

Жуда оз, овора бўлиб ейишга арзимайди (овқат ҳақида).

Чап кўз билан қарамоқ

Бошқаларга нисбатан камситиб, эътиборсиз қарамоқ.
  1. Колхозда ҳамма нарса бригадаларга баравар тақсимлансин. Раис бировга ўнг кўз, бировга чап кўз билан қарамасин. Ҳ. Ғулом, Сенга интиламан

Чап қўл

айн. Чап 2.
  1. Отақўзи чап қўлдаги эшикни очди. О. Ёқубов, Диёнат

айн. Чалп.


ЧАП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

CHAP сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
4092
Сўзнинг тескари ёзилиши
пач
Ҳарфлар сони
3
Кўришлар сони
114

чап сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
чап сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, чап сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+