чандон
билан улашинг
1. Марта, карра, мартаба.
-
Бу уй Тешикқалъадан ўн чандон яхши. Ж. Шарипов, Хоразм
-
Ҳаваси минг чандон ошиб кетди. М. Муҳамедов, Қаҳрамон изидан
2. Ҳар қанча, қанчалик.
-
Мирзаев рақибининг оёғини ердан узишга чандон интилса ҳам, Ражаб солдатча чапдастлик қилди ва уни азот кўтариб қўйди. Ҳ. Назир, Маёқ сари
-
Бечора камтарлик қилишга, босиғ-у бамаъни гапиришга чандон уринди ҳамки, асло эплай олмади М. М. Дўст, Лолазор
3. Астойдил; етарли даражада.
-
Ойим совчиликка чандон киришганини билдим. Кечаси нон ёпди. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси
-
Санъаткор Солиҳбой ролининг текстини чандон ўқиб, уни ёдлаб олган бўлса ҳам, қаноат ҳосил қилмади. Ф. Жўраев, Обид Жалилов
4. Бўлишсизлик шаклидаги феъл билан келиб, ҳеч ҳам, асло деган маъноларни ифодалайди.
-
Азиза онасидан Ёдгорнинг бир қошиқ сув билан ютгулик қизни етаклаб юрганини эшитганда, чандон ишонмаган эди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
ЧАНДОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHANDON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чандон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар