чархпалак
билан улашинг
1. Сув кучи билан айланиб, катта ариқдан юқорига сув чиқарадиган энг қадимий қурилма; чиғир.
-
Кеч енгил шабадада барглар аста шилдирар, бу майин сас ялқовланиб айланаётган чарх-палакнинг ғирч-ғирчига қўшилиб кетарди. Й. Шамшаров, Тошқин
-
Чархпалак чуқурсой тубидан сув олиб, теваракка жон бахш этмоқда. Ж. Абдуллахонов, Орият
2. Маданият-истироҳат боғларига, болалар майдонларига ўрнатиладиган, бир нечта кажаваси бўлган, горизонтал ўқ атрофида электр қуввати ёрдамида айланувчи катта ғилдирак тарзидаги кўнгилочар иншоот.
-
[Қиз] Қийқириб кулар, тезликни писанд қилмас, чархпалак яна ўн марта тезроқ чарх урса ҳам, унга камлик қиладигандек эди. А. Мухтор, Давр менинг тақдиримда
чархпалак сўзи қатнашган жумлалар:
Тарих чархпалаги
-
Абул Аббос Маъмуннинг фожиали ўлимидан сўнг кўҳна тарихнинг чархпалаги тезроқ айлана бошлади. М. Осим, Карвон йўлларида
Чархпалак бўлмоқ
-
[Отамурод] Бу аҳволда икки қадам юрмай чархпалак бўлиб йиқилади-ку. Эмаклагани маъқулмикан? М. Мансуров, Ёмби
ЧАРХПАЛАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHARXPALAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чархпалак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар