чархла
билан улашинг
1. Кесувчи асбобларнинг тиғини ўткирламоқ, қайрамоқ. Пичоқ чархламоқ.
-
Чол пичан ғарами олдида чалғи чархлар эди. Шарқ юлдузи.
-
Ҳаким совға қилган қаламтарошнинг ёнига ошпичоғимизни чархлаб қўшиб қўйдим. С. Сиёев, Ёруғлик
2. кўчма Ўстирмоқ, ўткирламоқ, пешламоқ.
-
Ақлни чархламоқ.
-
Чархлаб туриш керак аммо Туйғу билан ақлни. А. Орипов
-
Қат-қат йиллар ташвиши бесаранжом кампирнинг сезги қувватини чархлаган эди. Ёшлик
3. кўчма Бировга қарши хезламоқ.
-
[Нор Мастурага:] Хола, мени кўп чархламанг-у, уврангизни кесаберинг! Оғзингизга сиққанини уч кунда лаққа жигардек қанорангизга илиб қўяман. Ҳамза, Паранжи сирлари
ЧАРХЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHARXLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чархла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар