чарх
билан улашинг
1. Ип йигирадиган дукли қўл асбоби.
-
Яхши хотин эрта туриб, чарх йигирар, Ёмон хотин эрта туриб, ўчоқ ковлар. Мақол
-
Кимдир чарх йигиряпти шекилли, ғир-ғир овоз ҳам келяпти. Х. Тўхтабоев, Йиллар ва йўллар
2. Ҳар хил асбобларнинг, қурилмаларнинг айланадиган қисми; парраги.
-
Тегирмон чархи.
-
— Юринглар, ўшал қудуқнинг чархини айлантирурмиз, — деди Алишер М. Осим, Карвон йўлларида
3. Кесувчи асбобларнинг тиғини ўткирлайдиган, қайрайдиган асбоб.
-
Чархда пичоқ чархламоқ.
4. кўчма Гардиш, айлана.
-
Давр чархи. Чархи фалак.
-
Ғаниева гап чархини айлантириб юбориш учун: — Лаълихонни ҳам олиб келмабсиз-да, — деди. Ойдин, Кўнгли тўлдими, яхши йигит
-
Тарк этдим чархи фалакни, мени тарк этмади оҳлар. Ёшлик
5. кўчма поэт. Фалак; дунё.
-
Бу — чархнинг фақат бир-бир айланиши, Ҳамал қуёши ҳам тахтига минди. А. Исроилов
-
Номеҳрибон кўзлардан омон асра мени, чарх! К. Обиджон
чарх сўзи қатнашган жумлалар:
Чарх илонлар
Чарх урмоқ
-
Ҳовуз атрофидаги қор босган толлар устида қарғалар чарх уриб қағиллайди. Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси;
-
Велосипед чарх уряпти.
Чархи кажрафтор
-
Чархи кажрафтор тўнини тескари кийди.
-
Чархи кажрафторнинг бир шевасидин доғмен Фурқат
ЧАРХ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHARX сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чарх сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар