Izoh.uz сайтида чилла сўзининг изоҳи ва маънолари

чилла

от

1. Йилнинг энг иссиқ ёки энг совуқ қирқ куни.

  1. Чилла кирди. Чилла чиқди.

  2. Ҳали барвақт бўлишига қарамай, чилла эмасми, қуёш ёниб бош кўтармоқда эди. Шарқ юлдузи

2. этн. Бола туққан ёки туғилгандан, қиз турмушга чиққандан, йигит уйлангандан, марҳум кўмилган кундан кейинги қирқ кунлик давр: турмушдаги баъзи ҳодиса-ҳолатларнинг энг оғир, хатарли ёки масъулиятли даври.

  1. Чақалоқнинг чилласи чиққач, янги уйга кўчиб бордилар Ёшлик

  2. Халқ табобатида чилла даври қирқ кун ҳисобланиб, шундан йигирма куни кичик чилла, йигирма куни катта чилла дейилади ЎзМE

3. дин. Суфий ёки муриднинг якка ўзи алоҳида хона (ҳужра)да, одамлардан яшириниб, қирқ кун давомида тоат-ибодат қилиши.

чилла сўзи қатнашган жумлалар:

Ёз чилласи ёки ёзги чилла

25 июндан 5 августгача бўлган энг иссиқ қирқ кун.
  1. Август — ёз чилласи. Менинг шаҳримнинг ўткир қуёши яллиғи нақ ёндиряпти. Ҳ. Назир, Мафтунингман, Озарбайжон

Чилла суви

Ёз чилласида экинларга бериладиган сув.

Қиш чилласи ёки қишки чилла

25 декабрдан 5 февралгача бўлган энг совуқ қирқ кун.
  1. Қиш чилласи анча оғир келди. С. Аҳмад, Жимжитлик

  2. [С. Тўйчибоев]

  3. Қиш чилласи тонг саҳарда фермага қараб йўл олди. Муштум

Чилла яра

Болага чилла даврида чиқадиган яра, тошма.
  1. Шуҳратнинг бошига, бўйнига чилла яра чиқиб, олти ойга чўзилди. Қ. Кенжа, Тоғ йўлида бир оқшом

Чилласи чиқмаган

1. Чилла даври тамом бўлмаган.
  1. Келар ҳафта туғуруқхонадан чиқади янгангиз. Шунга, чилласи чиқмасаям майли, бир зиёфат қилмоқчи эдик. Ш. Холмирзаев, Оғир тош кўчса

  2. Қирқ марта айтдим, ҳов келин, қишлоқнинг оғзи ёмонлари бор, кулади, ҳеч бўлмаса, чиллангиз чиққунча шу зормандани кийиб, ишга боринг, деб. Ёшлик

2. кўчма Тажрибасиз; ғўр, хом.

Чилла ўтирмоқ

1. Суфийлик тариқатида: қирқ кун давомида уйдан чиқмасдан ёлғизликда тоат-ибодат қилмоқ.
  1. Чиллага ўтирган шунда қирқ кун шайх, Даф қил, дея сўраб худодан уни. Т. Тўла

  2. Чилла ўтириш вақти диндор томонидан олдиндан ният қилинган бўлади. ЎзМE

2. кўчма Узоқ вақт уйдан эшикка чиқмай, қимирламай ўтирмоқ.

Чилла(га) ўтқазиб кетмоқ

Алдаб, фириб бериб кетмоқ.
  1. Ипак-атлас карвонига бош бўлган савдогарлар косибларни чиллага ўтқазиб кетардилар. Н. Юсуфий, Фарғона шўх кулади


ЧИЛЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.

CHILLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.

Изоҳли луғат Savodxon лойиҳаси билан ҳамкорликда яратилди. Savodxon дастури матндаги имло хатоларини аниқлаш ва тузатишга имкон беради.
Сайтдаги ўрни
9632
Сўзнинг тескари ёзилиши
аллич
Ҳарфлар сони
5
Кўришлар сони
203

чилла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг

Google Яндекс Bing
чилла сўзининг маъноси ва изоҳи билан батафсил танишиб чиқамиз. Ўйлаймизки, энди сиз Izoh.uz сайтидан фойдаланиб, чилла сўзини лотин ва кирилл алифбосида тўғри ва ўз ўрнида ишлата оласиз.

Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Izoh.uz — Ўзбек тилининг халқона изоҳли луғати 35 000 дан ортиқ сўзларнинг маънолари ибора ва мисоллар билан келтирилган.

Йиллар давомида “Ўзбек тили куни”га бағишлаб, ўзбек тилини ўрганувчилар, журналистлар, таржимонлар, копирайтерлар, блогерлар ва бошқалар учун фойдали лойиҳаларни ишга туширишни анъанага айлантирганмиз. Бизнинг жамоа Lotin.uz, Imlo.uz, Sinonim.uz, Sarlavha.com лойиҳаларини ҳукмингизга ҳавола қилган.

Батафсил Izoh.uz лойиҳаси ҳақида

Лойиҳаларимиз

TVinfo.uz — Bugun, ertaga va keyingi hafta uchun to‘liq teledasturlar.

TVinfo.uz — Телепрограмма на сегодня, завтра и ближайшую неделю.

tvinfo.uz

O‘zbek Ismlarning to‘liq, batafsil ma’nosi, kelib chiqishi, shakllari. O‘zingiz va yaqinlaringizni ismlari ma’nosini bilib oling.

Полный смысл, происхождение, формы узбекских имён. Узнайте смысл своего имени и имён близких.

ismlar.com

DostavkaInfo — Taomlar, dorilar, kitoblar va boshqa uy uchun kerakli bo‘lagan narsalarni yetkazib berish xizmatlari bor servislar.

DostavkaInfo — Каталог сервисов, предлагающих доставку еды, лекарств, книг и товаров для дома.

dostavkainfo.uz

Lotin.uz — foydalanuvchilarga berilgan matnni lotindan kirillga va aksincha o‘girish xizmatini taklif etadi.

Lotin.uz — поможет транслитерировать с узбекской кириллицы на латиницу и обратно. Легко!

lotin.uz

Maqol va naqllarning eng katta kolleksiyasi. Har bir maqol uchta tilda (o‘zbek, rus, ingliz).

Самая большая коллекция пословиц и поговорок на трёх языках (узбекский, русский, английский).

maqollar.uz

Har kuni eng sara latifalar va kulguli rasmlar. O‘zbek tilidagi kulgu markazi!

Ежедневно только отборные анекдоты, смешные картинки. Кузница юмора на узбекском языке!

latifa.uz

Valyutani yuqori kursda almashtirish uchun yaqin punktlarni aniqlab beruvchi servis. Punkt joylashuvini kartada ko‘rsatadi.

Сервис, помогающий найти ближайшие пункты обмена валюты с выгодным курсом. Покажет местоположение пункта прямо на карте.

onmap.uz

O‘zbekcha telegram kanallarining eng katta katalogi. Faqt faol kanallar, ruknlarda va batafsil statistikasi bilan.

Самый большой каталог телеграм каналов в Узбекистане. Только активные каналы по категориям и с подробной статистикой.

uztelegram.com

O‘zbek tilida savodli yozishni biz bilan boshlang.

С нами вы научитесь грамотно писать на узбекском языке.

sarlavha.com

O‘zbek tilining sinonimlar lug‘ati. Saytda 3300 tadan ortiq so‘zlar, 900 ga yaqin sinonim so‘zlar to‘plamiga jamlangan.

Словарь синонимов узбекского языка на нашем сайте содержит более 3300 слов и 900 синонимов.

sinonim.uz
Izoh.uz сайтининг базасида жами 35 855 та сўз бор
© Izoh.uz — Ўзбек тилининг изоҳли луғати, 2024
Obuna ва GoodGroup лойиҳаси. 18+