чиллаки
билан улашинг
1. от Эрта-пишар узум, узумнинг энг олдин пишадиган тури.
-
Оқ чиллаки. Чиллаки чиллакини кўриб чумак уради. Мақол
-
Оқ кишмиш, қора, оқ чиллаки, чарос кўзларни қамаштиргудай серҳосил. Н. Сафаров, Оловли излар
2. сифатдош Эртапишар, эртаги.
-
Чиллаки шафтоли. Чиллаки қовун.
3. сфт. кўчма Яхши тайёрлик кўрмаган, чала ўқиган.
-
Чиллаки олим.
-
Маориф очган курсларда бир талай чиллаки муаллимлар ўқишаётибди. Ўрнимга ўшалардан биттасини ола беради-да. П. Турсун, Ўқитувчи
ЧИЛЛАКИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHILLAKI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чиллаки сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар