саҳифа
билан улашинг
1. Китоб, дафтар ва шу кабилар варағининг ҳар бир томони; бет.
-
Дафтарнинг саҳифаси.
-
Ҳаммаси бўлиб беш саҳифали ҳикоячага юз эллик саҳифа қоғоз қораланган. Газетадан
-
Мутриб хатчўп солинган бир саҳифани очди-ю, ўқи! деди. С. Сиёев, Ёруғлик
2. Варақ бетидаги матн.
-
Нарзи чўнтагидан газета олиб, уни чироққа тутиб, саҳифаларига кўз югуртирди. Н. Сафаров, Оловли излар
3. Газета, журнал ва шу кабиларнинг маълум масалага бағишланган ёки бирор умумий мавзу билан боғланган бир бети.
-
Газетанинг адабиёт саҳифаси. Шеър саҳифаси.
-
Аҳмедов саҳифадаги материалларни кўздан кечиргач, умумий сарлавҳани товуш чиқариб ўқиди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
4. кўчма Давомли бутун бир ҳодиса, ҳаёт ва шу кабиларнинг айрим даври.
-
Шоир ҳаётининг шонли саҳифалари. Тарих саҳифалари.
-
Тошкент фестивали уч қитъа кинематографчилари ижодида ёрқин саҳифалар очаётир. Газетадан
-
Янги йил ҳаётимизга кириб келиши билан олам янгилангандек бўлади — тарих солномасининг яна бир янги саҳифаси очилади. Газетадан
САҲИФА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAHIFA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
саҳифа сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingФойдаланувчилар томонидан САҲИФА сўзига берилган маънолар
саҳифа сўзига янги изоҳ қўшинг
Сиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар