саҳҳоф
билан улашинг
1. Китобларни муқоваловчи уста; муқовасоз.
-
[Илгари] Бадиий безакли қўлёзма китобларни яратишда наққош ва саҳҳоф сингари бир қанча мутахассислар иштирок этган. Фан ва турмуш
2. эскирган Китоб сотувчи, китобфуруш.
-
Саҳҳофлар катта пул тўлаб, устоз шоирларнинг девонларини унга [Абдусамадга] кўчиртирар ва фойдасига сотар эдилар. М. Осим, Сеҳрли сўз
-
Бобур саҳҳофларни чақириб, бу китобнинг энг баланд нархи қанча бўлишини сўради. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
саҳҳоф сўзи қатнашган жумлалар:
Саҳҳоф бозор
-
Ҳусайн шу бугун эрталаб саҳҳоф бозорини айланиб чиқиб, китоб ушлаб турган бир кампирга кўзи тушиб қолган эди. М. Осим, Карвон йўлларида
САҲҲОФ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAHHOF сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
саҳҳоф сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар