саҳна
билан улашинг
1. Томоша кўрсатиладиган жойда, театр, кинотеатр, концерт зали ва шу каби томошахоналарда спектакль, кино қўйиладиган баланд жой.
-
Театр саҳнаси. Саҳна дарпардаси.
-
Қоронғилик секин ёришиб, саҳнада ҳарир кийимларга ўралган раққоса Малак хоним пайдо бўлди. Мирмуҳсин, Йўқолган жавоҳир
-
Андижон театри саҳнаси-да Лутфихоним Саримсоқова ижро этган ролни биринчи бор кўрганим ҳамон эсимда. Ҳ. Носирова, Мен ўзбек қизиман
2. Умуман, театр хизмати, театрдаги фаолият.
-
Умрини саҳнага бағишламоқ.
-
Унинг ёши элликдан ошиб, дам олиш пайти яқинлашса ҳам, шу болаларни боқиш, тарбиялаш учун, уларнинг келажаги учун яна саҳнага қайтди. Газетадан
3. кўчма Бадиий асардаги айрим қисм-воқеа, эпизод.
-
Учрашув саҳнаси.
-
— Хўш, тўй саҳнасини яна бир марта такрорлаймиз, — деди кўзойнакли режиссёр. Газетадан
САҲНА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
SAHNA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
саҳна сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар