чўп
билан улашинг
1. Новда, шох бўлаги; ингичка, узун тараша, ёғоч парчаси.
-
Ота узун чўп билан шиша тубини ковлаштира туриб, саволомуз тикилди. Ёшлик
-
Даврон тоға яктаги ёқасидан зирк дарахти чўпидан йўнилган тишковлагични олиб тиш ковлашга тушди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
2. Бирор мақсад учун махсус тайёрланган таёқ(ча).
-
Ноғора чўп. Лангар чўп. Гугурт чўпи.
-
[Ноғорачи] Ноғора чўпи билан ноғорани эмас, худди ўзига ўхшаш бир йигитнинг қалбини савалаганини билмай қолди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
3. Молга овқат бўладиган қуруқ ўт, хас-хашак (беда, пичан ва шу кабилар).
-
Уй эгаси Муқимийни ётқизиб, дарғанинг отига яна пича чўп солгач, кўча эшикни тамбалаб, оёқ учида ичкарига кириб кетди. С. Абдулла, Мавлоно Муқимий
4. Ўсимлик, гиёҳ.
-
Норинда сув бор экан, Чўллар сувга зор экан. Чўп битмаган биёбон, Сув келса, гулзор экан. Қўшиқлар
-
Мен бу кун дўстларимга афсус-надомат билан Ерга чўп қадамаган амирлардан сўйлайман. А. Орипов
чўп сўзи қатнашган жумлалар:
Арининг инига чўп суқмоқ
-
Охир-оқибат, занғарнинг қилиб юрган ишини қаранг. Арининг инига чўп суқади-я. А. Кўчимов, Ҳалқа.
У ердаги чўпни бу ерга олиб қўймайди
Чўп бўлиб кетмоқ (ёки қолмоқ)
-
Фазилат опанинг аҳволи оғирлашиб бораверди. Ранги сарғайиб, озиб, чўп бўлиб қолди. М. Ҳазратқулов, Журъат.
Чўп тушди
-
Ширин суҳбатга чўп тушди.
-
[Ҳасанали] Отабекдаги бу ҳолларнинг сирини билгандек, муҳаббати орасига чўп бўлиб тушган кейинги уйланиши аламидан, деб қарор қилиб қўйган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.
Чўпдан ҳадик олмоқ
-
[Салмонов] Хулосаларга қараб иш кўриш лозимлигини унутдими, чўпдан ҳадик олдими ҳар ҳолда, иш жуда сусайиб кетган эди. И. Қаландаров, Шохидамас, баргида.
Қўй оғзидан чўп олмаган
ЧЎП сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHO‘P сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чўп сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар