чўт
билан улашинг
1. Бухгалтерияда, идораларда қўлланадиган, тўртбурчак рамкага маҳкамланган темир симларга тизилган доналарни суриб, қўшув ва айирув амаллари бажариладиган содда мослама.
-
Чўт қоқмоқ. Чўтга солмоқ.
-
Кексагина одам дамодам шақиллатиб чўт қоқади. Мирмуҳсин, Яширинган куч
-
Бухгалтерия хонасидаги чўтларнинг шақ-шуқи, одамларнинг узуқ-юлуқ гаплари энди аниқроқ эшитиларди. Газетадан
2. Мўлжал, тахмин, ҳисоб.
-
[Ғофир:] Менинг чўтимда ҳаммаси бўлиб беш юз сўмдан ошмас эди-ку? Ёки адашдингизми экан-а, бой ота? Ҳамза, Бой ила хизматчи
3. шева Теша.
-
Дарахтларни чўт билан, болта билан қирқиб, ўтни ёқиб, фамил чойни дамлаб, эгарини курси қип, аслаҳасини ерга қўйди. Юсуф ва Аҳмад
чўт сўзи қатнашган жумлалар:
Чўт бермайди
-
— Тракторларимиз ёмон эмас, лекин “универсаллар бир оз чўт бермай қўйди — деди Икромжон. И. Раҳим, Хислат.
Чўт эмас
-
[Нурмат тоға:] Пулни-ку, тўлайсан. Сенга пул чўт эмас. С. Аҳмад, Жимжитлик
ЧЎТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHO‘T сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чўт сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар