чой
билан улашинг
1. Барги дамлаб ичиладиган, жанубий ўлкаларда ўсувчи доимий яшил бута дарахти, бута.
-
Чой плантациялари.
-
Чой ўсимлиги 2-3 ёшлик бўлганда, тупларга шакл берилади, ён шохлар кесилади. ЎзМE
2. Шу ўсимликнинг қуритиб махсус ишланган, майдаланган, дамлаб ичиладиган барглари.
-
Кўк чой. Ҳинд чойи. Сейлон чойи. Грузин чойи. Бир дамлам чой. Чой қути.
-
Кўкрагимда войим қолди, уч юмалоқ чойим қолди. Эргаш, Жуманбулбул ўғли.
-
Кўк чойни кўк чойнакка дамлаб, кўк кўзли, кўйлаги кўк Каримга бердими? Тез айтиш.
3. Шу ўсимликнинг махсус ишланган, майдаланган баргларидан дамланган хушбўй ичимлик.
-
Бир пиёла чой. Аччиқ чой. Иссиқ чой. Яхна чой.
-
Ҳиндининг ичгани асл чой бўлар. Гулнорпари
4. Шу ичимлик билан бирга овқатланиш.
-
Эрталабки чой. Тушки чой.
-
Сидиқжон чойни кутмай, ишга кетди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
-
[Анзират хола] Чой маҳалида гоҳ кулиб, гоҳ йиғламсираб, ўзи, болалари тўғрисида гапирди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
чой сўзи қатнашган жумлалар:
Сут чой
Чой пули
Чой қошиқ
-
Мураббо ола туриб, чой қошиқни тушириб юбордим — куёв буниям сезди. М. М. Дўст, Лолазор.
Қора чой
ЧОЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
CHOY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
чой сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар