дастмоя
билан улашинг
1. Савдо-сотиқ ишларида айлантириб туриладиган ва ўша асосда фойда кўриладиган дастлабки асосий маблағ.
-
Отам куёвдан олган қалин пулини дастмоя қилиб, косиблик — маҳсидўзлик билан шуғулланади. Ҳ. Носирова, Мен ўзбек қизиман
-
Меҳтархон сингари катта савдогарлар дастмоя бериб, Ҳиндистон ва Эрон билан савдо-сотиқ қилар эди. М. Осим, Карвон йўлларида
2. сўзлашув тили Бисотдаги, пешонадаги бор-йўқ нарса.
-
Унинг дастмояси — шу битта кетмони.
-
[Рафиқ Мидҳатга:] Ёзавер Занг босиб қолмасин. Дастмояни ишга сол. З. Саид, Н. Сафаров, Тарих тилга кирди
-
— Буларниям топган дастмояси нуқул ашула экан-да! — Асом бува қалампир еган каби афтини бужмайтирди. Х. Султонов, Бир оқшом эртаги
3. кўчма с.т. Бирор иш-ҳаракат учун восита, дастак, баҳона бўлган нарса; рўкач.
-
Бултур ишимнинг ўнгидан келмагани бу йил сизга дастмоя бўлиб қолдими! Н. Сафаров, Олияхон Султонова
-
Ғиёсиддин иккита мешни дастмоя қилиб, расталарда оби худойи деб, мешкобчилик қилиб юрибди. С. Аҳмад, Ҳукм
дастмоя сўзи қатнашган жумлалар:
Дастмоясидан айрилмоқ
-
Ҳисобини билмаган дастмоясидан айрилар. Мақол
ДАСТМОЯ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DASTMOYA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дастмоя сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар