зот
билан улашинг
1. Бир аждоддан тарқалган насл, авлод; насл-насаб.
-
Ҳа, Гулнорнинг таги паст-да. Отаси ким? Онаси ким? Малай, чўри Зотига тортади, зоти паст. Ойбек, Танланган асарлар
-
Балки замонлар ўтиб, даврлар шамолида Совурилар қанча зот, яна қанча буюклик. А. Орипов, Юртим шамоли
-
Мен сўрайман миллатингни, зотингни, Яшир-майин айтавергин дардингни. Ҳасанхон
-
Шайх Исмоил оғзига келганини қайтармай қарғар, Санобарни зоти пастдан олиб, зоти пастга солар эди. К. Яшин, Ҳамза
2. Бирор фазилати, хислати билан ажралиб турувчи, ҳурматли киши.
-
Улуғ зот.
-
Бу — Қорабулоқ қишлоғи ва атрофига қозилик қилувчи маълум зот эди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча
-
Эл-улус сиздек зотларга ғоят муҳтождир [деди Навоий]. Ойбек, Навоий
3. Умуман, ҳар қандай шахс, одам.
-
[Мажлисда) Юқорида исмлари ўтган зотлардан бошқа Ҳомид, Раҳмат ҳам Ҳасанали бор эдилар. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Бердибойнинг зое кетган ўн беш йиллик меҳнатини ҳимоя қиладиган бир зот кўринмади. А. Қодирий, Обид кетмон
4. Бирор табақа, ижтимоий гуруҳ киши-си, аҳли.
-
Олим зоти. Ёзувчи зоти.
-
Карвонбоши Акромбойни ўз олдига чақириб: — Бугун, —
-
деди, — харидор зотининг саройга киришига йўл берманг С. Айний, Қуллар
5. Жинс, нав.
-
Қорамол зоти.
6. шева Улоқда бериладиган мукофот.
-
Улоқ ҳамон жойида ётганини кўрган баковул зотни оширди. Т. Мурод, От кишнаган оқшом
зот сўзи қатнашган жумлалар:
Зоти олий
Эр(как) зоти
-
Доя келгандан сўнг, ичкари ҳовли эркак зотидан тоза-ланди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
Аёл (ёки хотин, қиз) зоти
-
Аёл зотининг бош-адоғи зарга ўралгани билан, ўзи ёмон бўлса, кимга кераги бор? Т. Мурод, От кишнаган оқшом
-
Унга бир вадаванг: — Билмайман, асли қиз зоти билан гаплашган эмасман, — дебди. П. Турсун, Ўқитувчи
ЗОТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
ZOT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
зот сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар