дастлабки
билан улашинг
1. Энг аввал юз берган, энг аввалги, бошланғич, биринчи.
-
Дастлабки кезлар. Дастлабки кунлар.
-
Ёзнинг дастлабки кунларида уфқларга чўзилган кенгликлар яшил тусга кирганди. Газетадан
-
Боғ кўзга кўриниб қолган, дастлабки кўчатлар ҳосилга кирган эди. Т. Ашуров, Оқ от
-
Бу — Умиднинг ҳаётидаги дастлабки ғалаба эди. Мирмуҳсин, Умид
2. Биринчи галдаги, биринчи навбатдаги.
-
Дастлабки вазифалар.
-
Бинокорлар қисқа фурсатдаёқ дастлабки туркум ишларни уддалаб улгуришди. Газетадан
3. Бирламчи; хомаки.
-
Дастлабки текшириш. Дастлабки ишлаш.
-
Бу дастлабки ов-машқ эди, албатта. Ёшлик
-
Дастлабки маълумотларга қараганда, 35 киши тирик қолган. Газетадан
-
Техникумда толали экинлар маҳсулотини дастлабки ишлаш учун технологлар тайёрланади. Газетадан
ДАСТЛАБКИ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DASTLABKI сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ДАСТЛАБКИ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингДАСТЛАБКИ сўзининг антонимлари
Антонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ДАСТЛАБКИ сўзига берилган маънолар
дастлабки сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
дастлабки сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар