демак
билан улашинг
1. Демоқ, айтмоқ, гапирмоқ.
-
Оз емак — тан соғлиқ, Оз демак — ҳикматга боғлиқ. Мақол
-
Сеники маъқул демакка бизнинг тилимиз келмас, бу сўзинг ноўрин десак, ўлдирмай қўймас. Ёдгор
2. крш с. Яъни, бундан чиқдики, бино-барин.
-
Демак, уни сиз ёзган экансиз-да? К. Яшин, Ҳамза
-
Демак, ёлғончилик касалига мубтало бўлган кишини ростгўй одамнинг қони билан даволаса бўлади. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
3. кесим взф. Билан баробар, га тенг.
-
Фаровон ҳаёт — бу гўзал турмуш, осуда, серфайз ҳаёт демакдир. Газетадан
-
Умр — бу асаб тасмаларининг — нервларнинг яшаши демакдир. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Йўлчи учун Мирзакаримбойдан силжиш — Гулнордан айрилиш демак эди. Ойбек, Танланган асарлар
ДЕМАК сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DEMAK сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
демак сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар