дид
билан улашинг
1. Гўзалликни, нафосатни ҳис этиш, ундан эстетик завқ олиш қобилияти.
-
Нозик дид. Дид билан кийинмоқ. Дидига тўғри (мос) келмоқ. Ҳар кимнинг диди бошқа, ҳар гулнинг ҳиди бошқа. Мақол
-
Устунлар нақшинкор, бино пештоқларига дид билан ранг берилган эди. Э. Усмонов, Ёлқин
-
Ҳовлидаги орасталик уй эгасининг яхши дид эгаси эканидан далолат эди. Ёшлик
-
Халқимизнинг китобга бўлган эҳтиёжи, эстетик диди ҳам ўсмоқда. Саодат
2. Ақл-фаросат, фаҳм, идрок.
-
Дидингга дид қўш, Фаросатингга — фаросат. Мақол
-
Дунёдан умиди бўлмаган одамда дид ҳам, орзу-ҳавас ҳам сувга уриб кетар экан. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
дид сўзи қатнашган жумлалар:
Дидига ўтирмоқ
-
Аёлнинг хушсуханлигию пазандалиги ҳам, уй-рўзғор тутиши ҳам Роҳат холанинг дидига ўтиришди. Л. Тожиева, Меҳрим сизга, одамлар
Дидини бермоқ
-
Ўзи ёш бўлса ҳам, олтмиш яшар чолнинг дидини беради.
ДИД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DID сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дид сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар