дилрабо
билан улашинг
1. сифатдош Кўнгилни мафтун этадиган, кишини ўзига тортадиган; ёқимли. Дилрабо куй. Дилрабо манзара.
-
Ватан! Нақадар дилдор ва дилрабо, жозибали ва ёқимли эшитилади бу сўз! Газетадан. Овоз шу қадар тиниқ, дилрабо эдики, Муқаддам ҳаяжондан энтикиб кетганини сезди. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
-
Эй, сиз, тоғлар, дилрабо тоғлар, Ёш қалбимни мафтун этгансиз. А. Орипов, Йиллар армони
2. от Гўзал ёр, маъшуқа, маҳбуба.
-
Э дилрабо, ишқинг билан девона бўлдим соғиниб. Ҳамза
-
Кетдим бериб кўнгил у дилрабога вафо билан, Тўлдирди-кетди кўнглимни ишқий наво билан. М. Бобоев.
3. Дилрабо (хотин-қизлар исми).
ДИЛРАБО сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DILRABO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
Фойдаланувчилар томонидан ДИЛРАБО сўзига берилган маънолар
дилрабо сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
дилрабо сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing