диққинафас
билан улашинг
1. Зерикиш ёки бетоқатликдан нафаснинг сиқилиши; нафаси сиқиладиган.
2. Нафасни сиқадиган даражада оғир, бўғиқ; зерикарли.
-
Эртага у диққинафас, рутубатли Ҳиротдан чиқиб кетади, шу йўсин билан бир йўла бу беадад ғам-у ғуссадан ҳам қутулади. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Юргил, далаларга кетайлик, дўстим, Диққинафас уйда ётмоқ пайтимас. А. Орипов, Митти юлдуз
3. кўчма Босилиб, бўғилиб, сиқилиб ётган.
-
Қиш бўйи қор остида диққинафас бўлган бахмал майсалар бўй чўзиб, қуёшга талпинмоқда. Ё. Шукуров, Чорчинор остида
диққинафас сўзи қатнашган жумлалар:
Диққинафас бўлмоқ
-
Касалдан сўнг диққинафас бўлиб юрган Ҳафиза эрта билан одатдагидек ўқишга борди. Мирмуҳсин, Умид
-
Лаъли кенг ҳовлида диққинафас бўлиб, ёлғиз ўтирибди. Д. Нурий, Осмон устуни
-
Қиши билан тор уйларда диққинафас бўлган кишиларнинг димоғига адирлардан гиёҳларнинг хушбўй нафаси келиб урилди. С. Аҳмад, Ҳукм
ДИҚҚИНАФАС сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DIQQINAFAS сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
диққинафас сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар