диққат
билан улашинг
1. Фикр, фикр-у зикр, фикр-йод.
-
Ўзини унутиб, барча диққати ҳужра ичига оққан эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Сидиқжон болага қараб, у-бу деб турган бўлса ҳам, кўзи ва бутун диққати Шарофатда эди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
2. Назар-эътибор, илтифот; синчковлик.
-
Диний ва миллий руҳнинг тарбиясига алоҳида эътибор ва диққат лозим. Ойбек, Нур қидириб
-
[Кумуш] Сочлари орасидаги чигилларни диққат билан тараб, жом ёнига ўтирди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Тўлқинжон Ҳурининг сўзларини зўр диққат билан тинглади. Ф. Мусажонов, Ҳури
-
Йўлчи ўроққа диққат билан тикилиб қаради ва энкайиб ўра бошлади. Ойбек, Танланган асарлар
3. сифатдош Узлуксиз эътибор талаб этадиган, юракни сиқиб юборадиган, оғир, машаққатли.
-
Диққат иш.
4. Зериктирадиган, зерикарли, мароқсиз.
-
Диққат гап.
5. кесим взф. Бўғилган, юраги сиқилган; хафа.
-
Ўзи диққат, хуноб, лекин тез-тез хаёлга кетарди. Ойбек, Нур қидириб
-
Аваз диққат. Хива томонга қарайвериб, кўзи тешилай деди. Отасидан мужда йўқ. С. Сиёев, Аваз
диққат сўзи қатнашган жумлалар:
Диққатга сазовор (ёки лойиқ) ёки шоёни диққат
-
Диққатга сазовор гап.
-
Шаҳрингизнинг диққатга сазовор жойларини кейин кўрамиз. Гулдаста
-
Хўжаев афандининг фикри-зикри шоёни диққат. З. Саид, Н. Сафаров, Тарих тилга кирди
Диққатни жалб қилмоқ (ёки тортмоқ)
-
Маърузачи тингловчиларнинг диққатини шу масалага тортди;
-
Тебраниб ёнаётган шам зўр мўъжизадай ҳамманинг диққатини жалб қилган эди. А. Қаҳҳор, Кўр кўзнинг очилиши
-
Дастлабки кунларда қишлоқ аҳолисининг диққатини жалб қилган янги домла бора-бора назардан тушиб қолди. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари
Диққат бўлмоқ ёки диққати ошмоқ
-
Шу бугун кечқурун ҳалигидай диққат бўлиб ўтирганида, яна Латофатхон эсига тушиб, бир фикрга келди. А. Қаҳҳор, Асарлар
-
Унинг [Раънонинг] диққати ошиб кетган, тиқ этса, эшикка қараб қўймоқда. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
Диққат қилмоқ
-
Ҳали диққат қилмаган эканман: юзлари сип-силлиқ, худди тошдан ясалганга ўхшайди. Х. Тўхтабоев, Ширин қовунлар мамлакати
-
Ҳоким тўрани диққат қилма. К. Яшин, Ҳамза
ДИҚҚАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DIQQAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ДИҚҚАТ сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ДИҚҚАТ сўзига берилган маънолар
диққат сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
диққат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар