диплом
билан улашинг
1. Бирор ўқув масканини битирганлик ёки бирор илмий унвон, илмий даража берилганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат.
-
Имтиёзли диплом. Техника фанлари номзоди дипломи. Диплом олмоқ.
-
Элмурод институтни имтиёзли диплом билан тамомлади. Шуҳрат, Шинелли йиллар.
2. Университет, институт ва шу кабиларни битириш олдидан, шундай ҳужжат олиш мақсадида ёзиладиган иш, тадқиқот ёки лойиҳа.
-
Диплом иши. Диплом (иши) ёзмоқ. Дипломни ҳимоя қилмоқ.
-
Малоҳат диплом ёзар, имтиҳонларга тайёрланар, шунинг учун тун билан куннинг фарқи қолмаган эди. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари
-
Бу янги уй лойиҳаси Малоҳатнинг иштирокида туғилган, бинобарин, Малоҳатнинг диплом иши эди. И. Рахим, Тинимсиз шаҳар
3. Бирор ҳуқуқ ёки мукофот берилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома.
-
Беруний мукофоти лауреати дипломи. Қишлоқ хўжалик кўргазмасининг дипломи. Боксдан жаҳон чемпиони дипломи.
-
Айрим журналистлар, фотомухбирлар ва табиат ҳаваскорлари пул мукофотлари ва дипломлар билан тақдирланди. Газетадан
ДИПЛОМ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DIPLOM сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
диплом сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар