дипломат
билан улашинг
1. Чет мамлакатлар билан расмий алоқа қилиш ёки музокаралар олиб бориш учун махсус тайёргарлик кўрган ва шундай ишлар учун ўз ҳукумати томонидан вакил қилиб тайин этилган лавозимли киши.
-
Ўзбекистон дипломати. Дипломат бўлиб ишламоқ.
-
1829 йил январда Эрон пойтахти Теҳронда рус дипломатига суиқасд қилинади. С. Кароматов, Олтин қум
-
Хитой дипломатининг фикрича, Шанхай бешлигининг келажаги порлоқ. Газетадан
2. сўзлашув тили Иш, гап, муомалада уста, моҳир киши.
-
Жуда дипломат бўлиб кетибсиз-ку.
-
Соҳибқирон жуда моҳир дипломат бўлган. Фан ва турмуш
-
Савдо ходими — турли хил одамлар билан муомала қила оладиган, илмли ва дипломат одам. Шукрулло, Жавоҳирлар сандиғи
Кичик чемодан шаклида ишланган, қулфланадиган портфел.
-
Дипломатидан бир варақ қоғоз олди-да, тўғри бошлиғи Рустам Раҳмоновичнинг олдига кирди. О. Мўминов, Хиёбондаги уч учрашув
-
Олдинда серсавлат Мойлихўжа ака, ортида жигарранг дипломат ва семиз қоғоз папка кўтарган Ғойибжон пилдираб келар эди. Н. Аминов, Қалтис хато
ДИПЛОМАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DIPLOMAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дипломат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар