дийда
билан улашинг
айнан Кўз 1. Боши айланиб, кўзи тинди.
-
Тўшакка беҳол чўзилди. Дийдасини ёш босди. С. Сиёев, Аваз
-
Юсуф билан Аҳмадбекнинг дийдаси намланди. Юсуф ва Аҳмад
-
Ўнг қўлидаги дастрўмоли билан дийдасини артди. С. Кароматов, Сўнгги бархан
дийда сўзи қатнашган жумлалар:
Дийдам устига
-
Сизнинг билан бўлсин энди давроним, Дийдамнинг устига, азиз меҳмоним. Ширин билан Шакар
-
Қўйган қадамларинг дийдам устига. Равшан
Дийдаси бўш
-
Тўғри, биз хотинларнинг дийдамиз бўшроқ бўлади, баъзан йиғи юракни бўшатади. Шуҳрат, Шинелли йиллар
Дийдаси юмшамоқ
-
лекин Халил бобонинг дийдаси юмшамади. Ёшлик
Дийдасиқаттиқ
-
Мен эркакларнинг дийдаси қаттиқ бўлади, деб эшитар, ўзим ҳам шунга ишонар эдим. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Сен ўзингни етимча қилиб кўрсатмай қўя қол, дийдамиз қаттиқ, йиғлатолмайсан. А. Мухтор, Чинор
-
Раҳматли онасининг дийдаси қаттиқ эмасди. Ёшлик
Дийдаси қотмоқ (ёки қотиб қолмоқ)
-
Ўшанда ўлимни кўравериб, дийдаси қотиб қолган эканми А. Мухтор, Опа-сингиллар;
-
Йиғлайвериб, дийдаси қотиб кетди. С. Аҳмад, Уфқ;
-
Бундай қош-қовоқ қилиб, ҳадеб эрингнинг жиғига тегаверма. Дийдаси қотиб, уйидан безийди. С. Нуров, Нарвон
Нури дийда, нуридийда
-
Она нури дийдаси ва жигар-пораси Норматни жуда соғинганини ёзган эди. И. Раҳим, Чин муҳаббат
-
Қўзичоғим, алла, Нури дийдам, алла. Бойчечак
Оби дийда, обидийда
-
Бу гапни каллангдан чиқар, сен меникисан, оби дийдани йиғиштир! А. Мухтор, Асарлар
-
Алқисса, обидийда қилиб, падарга жавоб бердимки: нима қилсалар, соҳиби ихтиёр ўзларидирлар. А. Қодирий, Калвак маҳзумнинг хотира дафтаридан
ДИЙДА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DIYDA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дийда сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар