дийдиё
билан улашинг
1. Хотинлар ўртасида ўқиладиган, айтиладиган дийдиё радифли шеър ёки шўх лапар тури.
-
— Орадан ярим соат ўтар-ўтмас дийдиё ўқиб, хотинларни йиғлатиб ўтирган дарвишнинг қўлини орқасига боғлаб, иягига елим билан ёпиштириб олган узун соқолини юлиб ташладик, — деди Ҳошимжон. Х. Тўхтабоев, Сариқ девни миниб
-
— Э, Салтанат отин, кўчада ҳам дийдиё ўқиб қолибсиз? — деди Башорат. Б. Раҳмонов, Юрак сирлари
2. кўчма Дард-ҳасрат; хархаша, инжиқ-лик.
-
Бинафшахон ҳамон дийдиё қилмоқда эди. М. М. Дўст, Галатепа қиссаси
-
Дийдиёси жонимга тегди. Баъзида кутаётганим Ёсуман аслида шу эмасми, деб ўйлаб қўяман. Б. Раҳмонов, Юрак сирлари
-
Отамурод чуқур тин олди: худо берди унга. Бошланади энди. Роса дийдиёсини айтадиган бўлди. М. Мансуров, Ёмби
-
Шербек онаси ўзини кутаётганини пайқаб кулимсиради: яна ўша эски дийдиё — қачон уйланасанни бошласа керак, деб кўнглидан ўтказди. С. Анорбоев, Оқсой
3. кўчма Қуруқ гап, сафсата; ваъз-насиҳат.
-
Раҳмат, Эсонбой, дийдиё эшитишга тоқатим йўқ. Ш. Холмирзаев
-
Ҳар хил миш-миш, дийдиёларга қулоқ солган ҳам аҳмоқ, бунақа майда гапларни уйга ташиб келган ҳам аҳмоқ. С. Нуров, Нарвон
ДИЙДИЁ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DIYDIYO сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дийдиё сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар