диёнат
билан улашинг
1. Виждон, виждонлилик, инсоф.
-
Диёнати йўқ одам
-
Бой деганда диёнат бўлармиди. С. Кароматов, Бир томчи қон. Жамшид
-
Бегимкуловга инсоф, унинг хўжайинига диёнат тилаб, хонадондан чиқди. Ёшлик
-
Дунёда диёнат ҳали мавжуддир, ҳали мард йигитлар яшаб юрибди. А. Орипов, Йиллар армони
-
Унинг раҳбарлигида барпо этилаётган мустақил ўзбек давлати уч забардаст асосда — диёнат, адолат ва интизом негизида қад кўтармоқда. Газетадан
2. Диний қонун-қоидаларга қаттиқ риоя этиш; диндорлик, тақводорлик.
-
Бўтам, мўминлар Муҳаммад йўлидан чиқиб кетяпти. Хотинларда диёнат қолмади. С. Аҳмад, Ҳукм
-
Менда бошқаларнинг ўғлини даррага ётқизиш чоғида кўндаланг келадиган виждон бор, дин бор, диёнат бор. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Ислом дини — бу ота-боболаримизнинг дини, у биз учун ҳам имон, ҳам ахлоқ, ҳам диёнат, ҳам маърифат эканлигини унутмайлик. Газетадан
диёнат сўзи қатнашган жумлалар:
Диёнатини ютмоқ
ДИЁНАТ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DIYONAT сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
диёнат сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар