диёр
билан улашинг
1. Мамлакат, юрт, ўлка.
-
Ҳур диёр. Она диёр.
-
Бектемирга нотаниш қандайдир қушлар гала-гала бўлиб, аллақайларга, гўзал, иссиқ диёрларга сафар қиладилар. Ойбек, Қуёш қораймас
-
Диёримизда бир-биридан гўзал, оромбахш ва шифобахш масканлар жуда кўп. Газетадан
2. Яшаш жойи, маскан.
-
Чўпонлар диёрида одамнинг қадри ниҳоятда баланд эканини ҳиротликлар пайқаб ўтиришарди. Мирмуҳсин, Меъмор
3. кўчма Бирор нарса кўп бўлган, кўп етиштириладиган жой.
-
Тилда достон Фарғона— Ипак пахта диёри. Ё. Мирзо, Ўғил меҳри
4. кўчма Олам, борлиқ; қучоқ, бағир.
-
У ёшлик чоғиданоқ меҳнат диёрига кирди. Газетадан
-
Унинг хаёли сирли, яширин завқлар диёрига учди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Эҳ, нақадар ахир бепоён Сукунат деб аталган диёр. Р. Парфи, Кўзлар
5. Диёр (эркаклар исми).
ДИЁР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DIYOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
диёр сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар