донг
билан улашинг
3-ш. бирл. (донғи) Шон-шуҳрат, довруқ, машҳурлик.
-
Ёлғиз отнинг чанги чиқмас, чанги чиқса ҳам, донғи чиқмас. Мақол
-
Жоҳилликдан жон чиқар, Қобилликдан донг чиқар. Мақол
-
Гулраънонинг бўйи етиб, донғи бутун қишлоққа тарқалди. О. Ёқубов, Ота изидан
-
Олтин кузимиз ўзининг саховати билан оламга донг таратган. Газетадан
донг сўзи қатнашган жумлалар:
донг қотиб ухламоқ ёки донг қотмоқ
-
Йўл азоби хийла толиқтирган экан, донг қотиб ухлаб ётса, ўғли кириб уйғотибди. Ҳ. Назир, Ўтлар туташганда
-
Боши ёстиққа тегиши билан донг қотиб ухлаб қолди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Нозима ёстиқни ушлаганча донг қотди. Ёшлик
Донг қотиб қолмоқ
-
Мунисхон нима қилишини билмай, донг қотиб қолди. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Темур Малик бу гапларни эшитгач, донг қотиб қолди. Мирмуҳсин, Темур Малик
Ветнам Социалистик Республикасининг пул бирлиги.
ДОНГ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DONG сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
донг сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар