дод
билан улашинг
1. ундов сўз Руҳий ёки жисмоний азобга чидай олмай чиқарилган қаттиқ товуш; бақириқ, фарёд.
-
Дод! Войдод! Кимсаной, сен ўлгунча мен ўлсам бўлмайдими, болам! А. Обиджон, Аканг қарағай Гулмат
-
Бу юракни сиқадиган жимликдан у дод! деб юборай деди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Эрталаб жуда ёмон аҳволга тушди: уйнинг у бошидан бу бошига дод деб юмалайди. А. Қаҳҳор, Асарлар
2. Хавф-хатардан ёки қўрқувдан ёрдамга чақириб чиқарилган қаттиқ овоз; бақириқ.
-
Дод солмоқ.
-
Дод! Дод, одамлар, келинглар! Дод, бек ўзига ўт қўйди. Ҳ. Ғулом, Машъал
-
Қиз ҳозир бошига қоп кийдирилишини билди-ю, бор овози билан дод солиб қичқира бошлади. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
— Дод! Войдод! Қароқчилар босди! — довон орқасидан икки хотин фарёд кўтариб чиқди. М. Исмоилий, Фарғона тонг отгунча.
-
Ҳозир беҳисоб туёқлар остида қолиб янчилишини сезди-ю, дод солиб қичқирди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
3. кўчма Ёмон ном, ёмонлик, ёвузлик.
-
Дод қолдирма, от қолдир. Мақол
-
Яхшидан от қолади, Ёмондан — дод. Мақол
4. кўчма Адолатсизлик ёки азоб-уқубатдан нолиб қилинган оғзаки ёки ёзма арз, шикоят, фиғон.
-
[Домла Ғофирга:] Қани, додингни айт, нима додинг бор? Ҳамза, Бой ила хизматчи
-
Азиза додини кимга айтишини билмай, қон-қон йиғлади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
дод сўзи қатнашган жумлалар:
Дастидан дод (демоқ)
-
Жиззахда молларидан айрилиб, ўғрилар дастидан дод деб юрганлар анчагина. Муштум
-
Дод бу рашкчи эрнинг дастидан. С. Аҳмад, Юлдуз
-
Дод! Золим келиннинг дастидан дод! А. Қаҳҳор, Асарлар
Додига етмоқ, додига қулоқ солмоқ ёки додини эшитмоқ, тингламоқ
-
Подшоҳга арзга борсангиз, додингизга етмасмикин, мулла тоға? П. Қодиров, Юлдузли тунлар
-
Додини тинглайдиган мураббий тополмасди. К. Яшин, Ҳамза.
Додингни худога айт!
-
— Аканг айлансин, Сидиқжон, энди додингни худога айт! На ўзингга қилдинг, на манга. Н. Сафаров, Танланган асарлар
Додини бермоқ
-
Унақа муттаҳамнинг додини бериб қўйиш керак. О. Ёқубов, Эр бошига иш тушса
-
Сиз йигитларнинг додини берадиган қизсиз сизга ўнлаб йигит мафтун бўлиши мумкин. П. Қодиров, Қалбдаги қуёш;
-
Буни минсанг, ака, йўлли бўласан, Қалмоқларнинг жуда додин берасан. Алпомиш
-
Кўп девларнинг додин берган Гўрўғли, Авазхонга раҳбар бўлган Гўрўғли. Маликайи айёр.
ДОД сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DOD сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дод сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар