додла
билан улашинг
1. Руҳий ёки жисмоний азобга чидай олмай, қаттиқ овоз чиқармоқ, бақирмоқ.
-
Хотин кишининг додлагани, эркак кишининг сўкингани эшитилди. У. Усмонов, Сирли соҳил
-
Менинг биқинимда осколка борлигини биларди, додлаб юборади, деб ўйлади шекилли. А. Мухтор, Асарлар
2. Қаттиқ овоз чиқариб йиғламоқ, фарёд, нола қилмоқ.
-
Кампир додлаганича бориб, ўғлининг ўлиги устига ўзини ташлади. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз
-
Санобар хола соч юлиб додлади, йиғлади, сиқтади. С. Зуннунова, Олов
3. Ёрдамга чақириб дод солмоқ.
-
Додлаб қочар экан, йиқилди. Ёшлик
-
Додлаб, ёрдамга чақиришга шаҳзоданинг иззат нафси йўл қўймасди. М. Осим, Ибн Сино қиссаси
ДОДЛА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DODLA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
додла сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар