додхоҳ
билан улашинг
1. эскирган, китобий Адолат талаб этувчи, адолат истовчи, даъвогар.
-
Нима деб амр этсам, шуни қилинглар, Ҳуройим устидан додхоҳ бўлинглар. Рустамхон
2. тарихий Бухоро хонлигида адолат, ҳақ-ҳуқуқ истовчилардан амир номига ариза қабул қилувчи ва унинг жавобини арзчиларга етказувчи лавозимли киши.
-
Райимбек додхоҳ эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Гулчеҳра давлатхонага кириб, мирохўр, тўқсабо, додхоҳларни чақирди. Эрали ва Шерали
3. тарихий Қўқон хонлигида қозихона ишлари устидан назорат олиб борувчи амалдор.
4. тарихий Ўтмишда Фарғона водийси ва Тошкентда мингбоши ва бошқа баъзи амалдорларни улуғлаш учун ишлатилган суз.
-
Додхоҳим, додхоҳлик сенга хос. Порасиз ўтмас сенга юз илтимос. Муқимий
-
— Ҳа, шошманг, дарвоқе, мингбоши додхоҳ ёрдам бермасмикинлар? Ҳамза, Бой ила хизматчи
ДОДХОҲ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DODXOH сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
додхоҳ сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар