доимий
билан улашинг
1. Ҳамма вақт мавжуд бўлиб, узлуксиз давом этиб турадиган, муттасил.
-
Доимий ғамхўрлик.
-
Ёрмат бу ерда доимий яшамас эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
Китоб — Жомийнинг яхши дўсти, ажралмас ҳамроҳи, мутолаа ва ижодиёт эса унинг доимий машғулоти эди. Газетадан
2. Ўзаро, узлуксиз, ўзаро боғланган.
-
Сой билан шабада товуши қўшилиб, доимий бир куй ҳосил қилади. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқлар
-
Оғриқ эса доимий ва борган сари кучайиб борадиган бўлади. Ҳ. Ҳакимов, Ўткир аппендицит
3. Абадий, мангу.
-
Доимий дўст.
-
Касалхона, меҳрибон ҳамшира Элмуроднинг эсида доимий сақланиб қолди. П. Турсун, Ўқитувчи
ДОИМИЙ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DOIMIY сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
доимий сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар