доира
билан улашинг
1. геом. Текисликнинг айлана билан ўралган юзаси; тўгарак.
-
Ярим доира. Доиранинг юзи.
-
Кучли шамол юзлаб километрли улкан доира бўйлаб елади Фан ва турмуш
-
Скамейкалар доира шаклида қўйиб чиқилди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Кенг далада доира ясаб ўтирган одамлар орасидаги деярли ҳамма йигитларнинг кўзи Бадиага қаратилган эди. Мирмуҳсин, Меъмор
-
Мактабнинг очиқ дарвозасидан кўкиш такси кириб келди-ю, ярим доира қилиб айланиб тўхтади. Ў. Ҳошимов, Қалбингга қулоқ сол
2. кўчма Белгили бир чегара, аниқ бир ҳудуд ичидаги жой.
-
Шаҳар доирасида.
-
Адабиётда умр бўйи тутаб юрган ёзувчи ҳеч қачон ўз маҳалласи доирасидан ташқарига чиқмайди, лекин ўзини классик ҳисоблайди. К. Қаҳҳорова, Чорак аср ҳамнафас
3. кўчма Бирор иш-ҳаракат, қонун-қоида ва шу кабилар давом этиши, жорий бўлиши, тарқалиши эҳтимол бўлган белгили ҳудуд, жой.
-
Фронт доирасидаги шаҳарлардан кўчириб келтирилаётган одамларни жойлаштиришга тайёргарлик кўриш лозим эди. Р. Файзий, Ҳазрати инсон
-
бола тарбияси, унинг ахлоқ-одобини фақат оила доирасига боғлаб қўйсак, рўй берган ҳозирги янги шароитга тўғри келмайди. Н. Сафаров, Оловли излар
4. кўчма Чегара, чек, рамка.
-
Инсоф доираси. Фикр доираси. Таъсир доираси.
-
Камина адаб доирасидан заррача чиқмаган бўлса керак. Ойбек, Навоий
-
Фарғонадаги кенгаш Умиднинг дунёқараш доирасини анча кенгайтирди. Мирмуҳсин, Умид
5. кўчма Белгили бир соҳа, касб ёки табақа ва шу кабилар аҳли; кишилар йиғиндиси, уюшмаси.
-
Юқори доиралар. Хабардор доиралар. Журналистлар доираси.
-
Гуландом бундай турмушдан нафрат қилар, бу ифлос доирадан, фаҳш уясидан қутулишни истар эди. Ойбек, Танланган асарлар
-
мавлоно Беҳзод чизган Алишер Навоий ва Ҳусайн Бойқаро тасвирлари расмий доираларда шуҳрат топган эди. П. Қодиров, Юлдузли тунлар
доира сўзи қатнашган жумлалар:
Доира чизмоқ
-
Тошкент харитасининг бир қанча ерига йўғон қизил қалам билан доиралар чизилган эди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар
-
Жуда баландда, худди кўк гумбазининг остида, қандайдир каттакон бир қуш қанотларини борича ёзиб, аста доира чизмоқда. С. Анорбоев, Оқсой
-
Қилич яланғочлаганлар орқасида доира ясаб отлиқлар ҳам турарди. Мирмуҳсин, Темур Малик
Айлана шаклидаги, гардишсимон урма мусиқа асбоби; чилдирма, даф.
-
Доира чалмоқ.
-
Болохонанинг токчасида доира, танбур, дутор ва рубоб каби мусиқий асбоблар бор эди. С. Айний, Эсдаликлар
-
Чилдирмачи пастга сакраб тушиб, доирасини қиздириб келди. С. Сиёев, Ёруғлик
ДОИРА сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DOIRA сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ДОИРА сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ДОИРА сўзига берилган маънолар
доира сўзига янги изоҳ қўшинг
Кейинги 10 та сўз
доира сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар