доривор
билан улашинг
1. сифатдош Турли касалликларга дори бўладиган ёки дори олинадиган.
-
Доривор ўсимликлар. Доривор моддалар.
-
У
-
доривор гиёҳларни тоғма-тоғ юриб топиб келар, қуритар, катта-кичик ҳовончаларда янчиб туяр — дори тайёрлар эди. К. Яшин, Ҳамза
-
Ўсимликлар доривор моддалар манбаидир. Шундай моддалардан бири гул нектаридир. Фан ва турмуш
2. Овқатни ва овқат маҳсулотларини хушхўр қиладиган моддалар (зира, зирк, зарчува, қалампир ва шу кабилар).
-
Мурч зираворгина эмас, доривор ҳамдир: у овқатни яхши ҳазм қилдиради, терлатувчи хусусиятга ҳам эга Газетадан
-
Супанинг бир томонини қоғозга ўралган мурч, зарчува, қалампир, зира сингари дориворлар, кашнич, кўкпиёз, жамбил сингари кўкатлар банд қилган. А. Қаҳҳор, Сароб
-
Улар [савдогарлар] Россия бозорларига Ҳиндистон дориворлари, Самарқанд, Бухоро косиблари тўқиган шойи, атлас, зарбоф, кимхоб, бахмал олиб борар эдилар. М. Осим, Элчилар
3. сўзлашув тили Турли технологик жараёнларда ишлатиладиган моддалар.
-
Кўнчилик дориворлари.
-
бегона ўтларни пуркаш йўли билан йўқотиш мақсадида кимёвий дориворлардан фойдаланиш керак. Газетадан
ДОРИВОР сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DORIVOR сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
доривор сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар