достон
билан улашинг
1. ад. Назм билан ёзилган улкан ҳикоя, қисса; поэма.
-
Навоийнинг Лайли ва Мажнун достони.
-
Достон устида жиддий ишлай бошладим. Шукрулло, Сайланма
-
Мактаб дарсликларида унинг Кўкан батрак достонини алоҳида дарс қилиб ўқитишган эди. С. Аҳмад, Уфқ
-
Бир ўлкаки, дунёда бироқ Битилмаган достондир бори. А. Орипов, Юртим шамоли
2. ад. Халқ қаҳрамонлари ҳақида назм ва насрда айтилган эпик асар.
-
Ўзбек халқ достонлари. Фозил Йўлдошнинг Атомиш
-
достони.
3. кўчма Кечмиш воқеалар; саргузашт; дард-у ҳасрат.
-
Қўш сурнайлар узоқларнинг достонини мунгли-мунгли чалиб ўтдилар. Ғ. Ғулом, Соялар
-
Э, ака қўйинг, достонимни очманг Ҳамза
-
Бугун занг кемирган тиғлар шуъласи, Асрлар достони бордир уларда. А. Шер, Қадимги куй
4. Оғиздан оғизга ўтиб юрган маълум, машҳур саргузашт ҳикоялар, гап-сўзлар, таъриф-тавсифлар.
-
Эл ғамини билган элда достон. Мақол
-
Келиннинг сулувлиги Марғилонда маълум эканми? — Малум экан, тилларда достон экан. А. Қодирий, Ўтган кунлар
-
Тошкент тинчлик, дўстлик, ҳам-корлик шаҳри сифатида тилларда достон. Саодат
5. кўчма Овоз, хониш; сайраш.
-
Чака-лакнинг аллақайси бурчагидан булбулнинг достони — нағмайи ҳазори эшитилди. А. Қодирий, Ғирвонлик Маллавой
6. Достон (эркаклар исми).
достон сўзи қатнашган жумлалар:
Достон бўлмоқ
-
Фозилжон тўйининг таърифи баъзи бир хил хотинларга неча кунгача достон бўлди. С. Зуннунова, Кўк чироқлар
-
Баширжоннинг навбатдаги антиқа ишлари халқ ичида достон бўлган эди. Н. Аминов, Қаҳқаҳа
-
Шаҳарга достон бўлган тўй ҳам тугади. С. Аҳмад, Сайланма
ДОСТОН сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DOSTON сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
ДОСТОН сўзининг синонимлари
Синонимларни кўриш учун рўйхатдан ўтингФойдаланувчилар томонидан ДОСТОН сўзига берилган маънолар
достон сўзига янги изоҳ қўшинг
Олдинги 10 та сўз
Кейинги 10 та сўз
достон сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс Bing