дов
билан улашинг
1. Бўйи баланд, йўғон ва бақувват.
-
Бир кун, кеч кирай деганда, тугун кўтарган, дов, елкадор йигит билан паранжи ёпинган аёлни эргаштириб кирдилар. Й. Шамшаров, Тошқин
-
Унинг Муҳаммад Сайиднинг яғринли, қулоч кўкракли, бутун дов жуссасидан қувват барқ урарди. Ойбек, Навоий
-
Мелиқўзи пиқ этиб кулиб юборди. Кейин ўрнидан туриб, дов қаддини ростлади. И. Шамшаров, Довруғ
2. кўчма Журъат, ботиниш; дадиллик.
3. Ўз ҳақ-ҳуқуқини тасдиқлаш ёки қондириш ҳақидаги талаб, даъво, тортишув.
-
Ёмон йўлдош ёв бўлади. Охир иши дов бўлади. Мақол
-
Ботир ёвда билинар, сўзчи — довда. Мақол
-
Камбағалнинг ови юрмас, ови юрса ҳам, дови юрмас. Мақол
-
Шаҳзода! Айт, менга қандай довинг бор? — О, сенга довим жуда кўп К. Яшин, Ҳамза
4.
дов сўзи қатнашган жумлалар:
Кўнгли (ёки юраги) дов бермаслик
-
Аёлнинг кўзларига қарашга юраги дов бермади. С. Нуров, Нарвон
-
Ҳикмат нотани ёзишга ёзди-ю, Оқилага узатишга юраги дов бермади. Ю. Шомансур, Қора марварид
-
Лекин йўлни кесиб ўтишга кўнглим дов бермади. Ҳ. Ғулом, Машъал
фольк. Уруш, жанжал; курашув, олишув.
-
Ер товсиз бўлмас, Эл — довсиз. Мақол
-
Ёмон хотин олганнинг дови уйида. Мақол
ДОВ сўзининг синонимларини Sinonim.uz сайтида қидириб кўринг.
DOV сўзининг лотинча ёзилиши Lotin.uz сайти томонидан тақдим қилинган.
дов сўзи ишлатилган сайтларни интернетда қидиринг
Google Яндекс BingСиз учун қизиқ бўлиши мумкин бўлган сўзлар